Тараққитнинг «Ўзбек модели» ва унинг хусусиятлари


Ижтимоий-иқтисодий соҳада


Download 239.58 Kb.
bet2/2
Sana24.01.2023
Hajmi239.58 Kb.
#1117442
1   2
Bog'liq
тарих Муҳаммаджон

Ижтимоий-иқтисодий соҳада: инсоннинг ишлаб чиқариш воситаларидан бегоналашувидан, режали-тақсимотчилик тизимидан кечиш ва кўп укладли иқтисодиётга ҳамда бозор муносабатларига ўтиш.
Маънавият соҳасида: ақидабозлик ва ўта сиёсатлаштирилган мафкура ҳукмронлигидан қутулиш, миллий маънавиятни шакллантириш.
Халқаро муносабатлар соҳасида: бутун дунё тараққиётидан ажралиб қолишдан, ўзни четга олишдан ва унга қарши туришдан воз кечиш, жаҳон ҳамжамиятига кириб бориш ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликка йўл очиш.
Ижтимоий-сиёсий соҳада: маъмурий-буйруқбозлик, авторитар тузум механизми ва тузилмаларидан қутилиш ҳамда давлат қурилишининг демократик, ҳуқуқий тамойил ва меъёрларига ўтиш, фуқаролик жамиятига ўтишнинг пойдеворини қуриш.
Биринчидан: Иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. 
Иккинчидан: Давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим.
Учинчидан:Қонун, қонунларга риоя этиш устувор бўлиши лозим.
Тўртинчидан: Аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсатни ўтказиш
Бешинчидан: Бозор иқтисодиётига ўтиш объектив иқтисодий қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, ўтмишдаги “инқилобий сакрашлар”сиз, яъни эволюцион йўл билан, пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши керак.

Давлат сиёсатининг ва жамият тараққиётининг асосий устивор йўналишлари инсонга унинг фаровонлиги ва эркинлигига қаратила бошланди. Ўзбекистон тарихида янги давр бошланди. Бу давр-фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш даври сифвтида тарихга кирди.Мустақил тараққиёт йилларида Конститутциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатларива хусусий мулк устиворлигига асосланганиқтисодиётни қуриш халқимизга учун тинч, обод ва фарвон ҳаёт барпо этиш.

Юртимизда миллий тараққиёт модели асосида ҳуқуқий демократик давлатнинг институционал заминлари: - давлат ҳокимиятининг тармоқларга бўлиниши принципига асосланиши; - демократик Конституциянинг қабул қилиниши ва қонун устуворлиги тамойилини рўёбга чиқарувчи механизмларни яратилиши; - эркин демократик сайлов тизимини кафолатланиши; - давлат ва жамият бошқарувини амалга оширишда кўппартиявийлик тизимининг яратилиши; - жамоат бирлашмалари ва нодавлат ва нотижорат ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйилиши; - фуқаролар ўз-ўзини бошқариш институтларини ривожлантирилиши; - фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатлари ва эхтиёжларини таъминлашнинг самарали заминларини вужудга келтирилиши, фуқаролик жамиятини шакллантириш манфаатларидан келиб чиққан ҳолда барпо этилди.


Бир тизимдан иккинчисига ўтишнинг аста-секин, эволюцион равишда бўлиши муҳимдир. Иқтисодий ислоҳотлар мамлакатни мақсад сари аста-секин, қадам-бақадам илгарилатиб бориши, бозор муносабатларининг айрим жиҳатларини ва умуман бутун тизимини шакллантириши лозим.
Биринчи босқич:
  • Биринчи босқичда тоталитар тизимдан ҳозирги замон бозор муносабатларига ўтиш давридаги бир-бирига боғлиқ, икки вазифани бир вақтда ҳал қилишга тўғри келди: маъмурий буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини тугатиб, иқтисодни барқарорлаштириш ва бозор муносабатларининг негизини шакллантириш. Бу босқич жараёнида иқтисодий ислоҳотнинг ғоят муҳим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилди.

  • Иккинчи босқич:
  • Иккинчи босқичда I.A. Каримовнинг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” (1995 йил) асарида қўйилган чораларни, хусусан, хусусийлаштириш ва рақобатчилик муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, миллий валютани мустаҳкамлаш, иқтисодий таркибий-структурасини тубдан ўзгартириш чора-тадбирлари амалга оширилди. 2000 йилда хусусийлаштириш давлат дастури бўйича кўзда тутилган 167 объект ўрнига 374 объект хусусийлаштирилди. Уларнинг негизида 152 та хиссадорлик жамияти, 103 хусусий корхона ташкил этилди. Шу йили давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан 14,3 миллиард сўм маблағ тушди. Бу 1999 йилги кўрсатишдан 1,6 баробар кўпдир.

Эътиборингиз учун раҳмат

Фан ва технологиялар университети

2022 йил


Download 239.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling