Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

Акмал МИРАВАЗ ўғли
тугмалар жойлашган хонада ишлайди. Ёки 
самолётда учувчининг алоҳида кабинаси 
бор лигини ҳаммамиз биламиз. “Шунчаям тугма 
бўладими, шунча нарсага бир вақтда қараб 
улгуриш мумкин-ми?” деб юборганингизни 
ўзингиз ҳам билмай қоласиз.
Ана шу тугмалар жойлашган хонадаги ходим 
ҳам, самолёт кабинасидаги учувчи ҳам ўзини осо-
йишта тутсагина керакли тугмаларни керакли 
вақтда боса олади. Акс ҳолда нима бўлишини 
тахмин қилиш қийин эмас. 
4. Қарори бор инсон хотиржамдир. Ҳар қан-
дай вазиятга нисбатан қарорингиз ва шу қарорни 
амалга оширадиган қатъий режангиз бўлиши керак. 
Ундай қиламан, бундай қиламан ва оқи батда мана 
бундай натижага эришаман, дея олинг. Шундагина 
вазиятдан тўғри фойдаланишга эри шасиз. Сизни 
довдираш, эсанкираш ўз домига торта олмайди. 
Қарори бўлмаган одам эса томирлари ер ус-
тига чиқиб қолган дарахтга ўхшайди. Вазиятнинг 
бошқа томонга ўзгариши унга тўғридан-тўғри 
таъсир қилади. Бундай инсонлар вазият ўзгари-
ши билан турланаверади. Бу, албатта, юқорида 
айтганимиздек, вазиятдан тўғри фойдаланиш учун 
қатъий режанинг йўқлигидан келиб чиқади.
5. Унутманг, танлаш ихтиёри ҳамма вақт бор! 
Ҳатто бахтли ёки бахтсиз бўлишни ҳам инсон 
ЎЗИ танлайди. Бахтли ёки бахтсиз бўлиш учун 
www.ziyouz.com kutubxonasi


109
Тарбиянинг олтин калити
ҳам қарор қабул қилинади. Унутманг, танлаш 
ихтиёри ДОИМО ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА!
Ҳар қандай шароитда вазият
бизга ниманидир 
таклиф қилади, холос. Лекин асло мажбурлай ол-
майди. Таклифни қабул қилиш, қилмаслик эса, 
албатта, бизнинг ихтиёрмизда. 
Бир марта кўчада кетаётиб бехосдан йўл 
ҳаракати қоидасини бузиб қўйдим. Бозорнинг 
ат рофи доимо гавжум, киракашлар тинмай у ёқ-
дан бу ёққа ўтиб туради. Бу ҳаракатим ўз-ўзи-
дан ноқулай вазиятни келтириб чиқарди. Бир 
автомашина мени уриб юборай деди. Буни куза-
тиб турган йўл ҳаракати назоратчиси асабий-
лашиб, айбимнинг оқибатлари тушунтира бош-
лади. Олдимда икки йўл турарди: бири, тушун-
тиришларига эътироз билдириб, айбни ҳайдов-
чига тўнкаш, яна бири назоратчидан узр сўраш. 
Дарҳол табассум билан узр сўрашга тушдим. 
Айбимни тан олиб, билмасдан шундай бўлиб 
қолганини айтиб яна бир бор узр сўрадим. 
Жаримасини тўлашга, қайтиб бу каби хатога йўл 
қўймасликка ваъда бердим.
Буни қарангки, шу маҳал назоратчининг 
худди сеҳрли сўз эшитгандай юмшаганини ва 
у ҳам табассум қилганини кўрдим. Назоратчи 
дарҳол шаштидан тушди ва: “Майли, бу сафар 
огоҳлантириш билан қутулдингиз. Яна шу ҳол 
такрорланадиган бўлса, жаримага тортаман”, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


110
Акмал МИРАВАЗ ўғли
деб жўнатиб юборди. Ҳолат бутунлай бошқа, 
мен ўйламаган тарафга ўзгариб кетди.
Иккинчи йўлни танлаганимда нима бўлар-
ди? Тахминимча, вазият янада жиддий тус олар, 
назоратчи баттар асабийлашар, охир-оқибат 
идо рага олиб бориб, қоидабузарликни расмий-
лаш тириб, бу ҳам етмаганидек, жарима ҳам тў-
латишлари мумкин эди.
6. Танлаш ихтиёридан фойдаланиб, хотир–
жамлик сари етаклайдиган қарор қабул қилишни 
ҳам ўрганиб олдик. Эндиги қиладиган ишимиз шу 
танлаган қароримизда мустаҳкам туришдир.
Чунки сизни танлаган қарорингиз билан ўз 
ҳолингиз га ташлаб қўймайдиган “беминнат 
ёрдамчи”лар топилади. Бири ундай эмас, мана 
бундай қилмабсиз, деса, яна бири нотўғри 
ўйлабсиз, тўғриси бундоқ бўлади, деб ўтиб кетади. 
Шундай пайтларда “термометр” сингари бўлманг! 
Ҳаво ҳарорати кўтарилса, ундаги симоб устуни 
ҳам кўтарилади ёки аксинча ҳавонинг ҳарорати 
пасайса, ундаги симоб устуни ҳам пастлайди. 
Ҳавода хоҳ у томонга, хоҳ бу томонга ўзгариш 
бўлдими, термометр ҳам у ёки бу томонга дарҳол 
ўзгаради. Демоқчимизки, сиз ҳам шунга ўхшаб 
ташқи ёки ички омиллар пўртанасига тушиб 
қолманг. 
Кайфиятсизлик, умидсизлик, тушкунлик ҳо-
лати, ирсий ва туғма қобилият ёки нуқсонлар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


111

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling