Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
ТИКЛАНИШ َِّللا ِةَْحَر ْنِم اوُطَنْقَـت َل
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
- Bu sahifa navigatsiya:
- "...Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, давосини ҳам бергандир"
ТИКЛАНИШ
َِّللا ِةَْحَر ْنِم اوُطَنْقَـت َل 1. «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўл- мангиз!» (Зумар сураси, 53-оят). Қайта бошлаш учун ҳамма вақт имкон бор. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз ҳадисларида: "...Аллоҳ қайси бир дардни берган бўлса, албатта, давосини ҳам бергандир", деганлар. Бундан ҳамма вақт юзага чиққан муаммонинг, албатта, ечими бор, деган хулоса чиқади. 2. Дунёда ҳамма нарсанининг имкони бор. Ақлли инсон ушбу имкониятлардан фойдалана олади. Ўзгартириш мумкин бўлмаган нарсаларнинг борлигини ҳам тан олиш керак. Булар сирасига атрофингизга йиғилган одамларни ҳам киритиш мумкин. Чунки улар қандай бўлсалар, шундайлар. Сизнинг феъл-атворингиз ҳам ўша-ўша. Ўтми- шингизни оладиган бўлсак, у ҳам бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалардан иборат. Уларни вақтни ортга қайтариб ўзгартиришнинг имкони йўқ. У ҳолда нима қилиш керак? Атрофингизда мўъжиза рўй бериб, ўз-ўзидан ўзгариб қолишини кутиб ўтирманг. Вазифа шуки, имкониятлардан имкон қадар кўпроқ фойда www.ziyouz.com kutubxonasi 142 Акмал МИРАВАЗ ўғли олишга ҳаракат қилинг. Атрофингизга боқинг ва ўзингизга савол беринг: “Шуларнинг ҳаммасини ўз фойдамга қандай қилиб хизмат қилдира оли шим мумкин? Бу нарсалардан қандай қилиб энг чиройли тарзда фойдаланишим мумкин? Нима қилсам атрофимдаги одамлардан кўпроқ манфаат оламан?” (Одамлардан манфаат олиш уларга зиён етказиш эвазига эмас, балки улар билан гўзал тарзда алоқа ўрнатиш эвазига бўлиши керак). Ҳар қандай вазиятда зафар қозонаётган одам- лар – имкониятдан унумли фойдаланадиган ки- шилардир. Уларнинг муваффақиятларини бош- қача тушунтириб бўлмайди. Ваҳоланки, аксарият одамлар тушиб қоладиган вазият ўхшаш бўлади. Фақат баъзи одамлар шу вазиятда илдамлайдилар, баъзилар эса орқага кетадилар. Вазиятдан имкон қадар кўпроқ манфаат олиш учун, албатта, уни жуда яхши ўрганиш лозим. Сирларини билиш керак. Текшириш керак. Шунчаки текшириш эмас, балки кўпроқ манфаат олишни кўзлаб тек шириш керак. Тез-тез ўзингизга “Бундан қандай фойдаланишим мумкин?” деган саволни бериб боринг. Ҳар бир ҳолат бир нечта имконият тақ дим қилаётганига гувоҳ бўласиз. Авваллари кўр магансиз, чунки ўзингизга манфаат олишни кўз лаб қарамагансиз. Энди шундай қилиб қарашни бошланг – кўрасиз! 3. Оилада йўқотилган меҳр-муҳаббатни тик - лаш учун бироз вақт керак. Бу муддат мобай- www.ziyouz.com kutubxonasi 143 Тарбиянинг олтин калити нида оила аъзолари бир-бирларини тинимсиз кузатишлари натижасида оилада янги давр бошланганига амин бўладилар. Албатта, бу қу риб ётган ерни бирпасда унумдор тупроққа ай лантириш қийин кечганидек, вақт талаб қилади. Сабр ва яна сабр. 4. Болага хизматкор бўлиб қолиш, кўпинча уларга муҳтожман деб тасаввур қилишдан келиб чиқади. Ваҳоланки, инсон фақат Раббигагина муҳтождир, фақат Унга суяниш лозим. 5. Оилада ота-она ўрнини йўқотган ҳолларда мавқеларини қайта тиклаш учун оила майдонига янги аъзолар сифатида киришлари керак. Албатта, бу ҳаракат аввалгидан фарқли феъл-атвор ва тартиб- қоидалар билан амалга оширилсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Хулоса қилиб айтганда, хатога йўл қўйган ин–сон аввалги мавқеини қайта тиклаши мумкин. Фақат аввалгидан бошқача ёндашув керак. Бу, албатта, қолган оила аъзолари ўзгаришларга ишонч ҳосил қилгунларича матонат ва муддат талаб қилади. 6. Муаммони ечиш керак. Чунки муаммо- ларнинг келиб чиқиши сиқилиш учун эмас, балки ҳал қилиш учун. Муаммолар инсонни кучли қилади. Муаммолар сизга берилган зарбадир, агар у сизни мағлуб эта олмаса, демак, сизни кучайтирибди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling