Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Болаларни ягона ўғил ёки якка қиз деб эр- калатиш нотўғри. Қонун ҳамма учун баробар.  8


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

7. Болаларни ягона ўғил ёки якка қиз деб эр-
калатиш нотўғри. Қонун ҳамма учун баробар. 
8. Болаларни баъзан ўз ишларини тафтиш қи-
лишлари учун “тафаккур курсиси”га ўтқазиб 
туриш керак. “Тафаккур курсиси” вазифасини 
бо лани ёқимли машғулотидан маҳрум қилиш, 
дўст лари билан ўйнашдан ман қилиш, режа лаш-
тирилган тадбирни бекор қилиш, бола учун қадрли 
нарсаларни вақтинча олиб қўйиш, бирор-бир 
юмушни бажаришга мажбурлаш каби услублар 
бажараверади. Муҳими, бола қилиб қўйган ишини 
нотўғри эканига ишонч ҳосил қилсин. 
9. Боланинг йиғлаши – қонунни бузишга ин-
тилиш белгиси. Бола йиғламаслиги учун унинг 
айтганини бажариш жиноятдир.
Фарзанд тарбиясида самимийлик жуда му-
ҳим. Болани мукофотлаб ҳам, жазолаб ҳам 
бирор натижага эришиш қийин. Фақат ва фақат 
қизиқтириш, соғлом тарбия орқалигина болани ко-
мил инсон қилиб улғайтириш мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi


150
Акмал МИРАВАЗ ўғли
ЎСМИРЛИК
اًرْـب َص اَنْـيَلَع ْغِرْفَأ اَنَّـبَر
«Эй Раббимиз! Устимизга сабр (ёмғирини) 
ёғдир»(Аъроф сураси, 126-оят).
1. Дунёда ишонч билдирилган ўсмирдан кў-
ра каттароқ куч йўқ.
2. Ўсмирлик даври лакмус шимдирилган 
қоғозга ўхшайди. У ота-она бу даврга қанчалик 
тайёргарлик кўрганини зудлик билан намоён 
қилади. Шунинг учун психологлар тарбиявий 
ишларни аксарият қисмини ушбу давр келмасдан 
аввал ўтказиб олиш керак, деб ҳисоблашади. 
Тарбия – бу камчиликларни тўғрилаш жараёни 
эмас, аксинча боланинг яхши хислатларини излаш 
ва уларни ривожлантириш демакдир. 
Муҳими, ўсмир билан муомала “меҳр-му-
ҳаббат+адолат+тушуниш” формуласига суян ган 
ҳолда олиб борилса, тўғри бўлади. 
3. Ўсмир билан муомала қилганда қисқароқ га-
пиринг, шунда у сизни тезроқ тушунади. Болангиз-
дан бирор нима сўраганингиздан кейин камида 5 
сония кутинг.
4. Ўсмир ўзида рўй берадиган ўзгаришларга 
жуда таъсирчан бўлади. Баъзан муаммоли 
www.ziyouz.com kutubxonasi


151
Тарбиянинг олтин калити
ўзга ришларни юракка яқин олади. Айниқса, 
ташқи кўринишида юз берадиган салбий 
ўзгаришларни ўта қийинчилик билан қабул 
қилади. Бу борада ўсмирни унда бўладиган 
ўзгаришлардан ол дин дан огоҳлантириб бориш 
бундай нохушлик ларнинг олдини олади.
5. Ўсмирларнинг муаммоларини имкон қадар 
билвосита ҳал қилиш керак. Аксарият ҳолатларда 
муаммо юзасидан уларнинг ўзидан 3-шахс 
сифатида маслаҳат сўраш натижани кўзланган 
тарафга юришига ва тезлашишига сабаб бўлади.
Мисол.
Ота ўғлидан маслаҳат сўраяпти. Ўт-
ган куни Нодир амакинг ўғли Собиржонни, те-
левизорда беҳаё фильм кўриб ўтиргани устига 
ки риб қолибди. Амакинг нима қилишни билмай, 
мендан ёрдам сўраб чиқди. Ўйлаб кўриб, жавоб 
қиларман, дедим. Шу муаммонинг ечи мини 
топишга бироз қийналяпман. Ўйлаб кўр сам, сен 
ҳам шу ёшда экансан, қолаверса, Со биржон – 
ўртоғинг, шунинг учун сен билан ҳам бу борада 
маслаҳатлашиб, ана ундан кейин бирор-бир йўл-
йўриқ кўрсатарман деб турувдим. Амакинг га қан-
дай маслаҳат берсам тўғри бўлади? Қандай йўл 
тутсак, Собиржон қилган ишидан пушаймон бў-
либ, гуноҳ ишни қайта такрорламайди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


152
Акмал МИРАВАЗ ўғли

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling