Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


ЭРКАЛИК َنْغَـتْسا ُهآَر ْنَأ ،ىَغْطَيَل َنا َسْنِْلا َّنِإ َّلاَك


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

ЭРКАЛИК
َنْغَـتْسا ُهآَر ْنَأ ،ىَغْطَيَل َنا َسْنِْلا َّنِإ َّلاَك
1. «Дарҳақиқат, инсон ҳаддидан ошар. (Бунга) 
сабаб ўзини бой – беҳожат санашидир» (Алақ 
сураси, 6–7-оятлар)
Вазият шундай бўлгани учун Сиз шундай эмас
балки Сиз шундай бўлганингиз учун вазиятингиз 
шунақа.
Ишдан уйга кетаётсам бекатдан бир она чамаси 
9–10 ёшли қизчаси билан автобусга чиқди. Қизча 
бўш ўриндиққа ўтириб олди, онаси эса қўлида 
сумкаси билан унинг тепасида туриб кетмоқда. 
Қизчанинг ён ўриндиғида ўтириб кетаётган ёши 
каттароқ аёл: “Силжий қол, онанг ҳам ўтирсин”, 
деди. Онаси ўтирар экан, ҳалиги аёлга шикоятнамо 
оҳангда: “Бу шунақа, фақат ўзини ўйлайди, ўзи 
ўтириб олса бўлди, онаси эсига ҳам келмайди”, 
деди. Бу вазиятда тарбия борасида камчиликлар 
жамланган. Онасининг: “Бу ўзи шунақа” дейишидан 
қизчанинг фақат ушбу вазиятда эмас, балки ҳамма 
вақт шундай қилишини уқиб олиш унчалик қийин 
эмас. Тўғрироғи, унга шундай қилишлари учун 
изн беришади. Онаси ҳалиги аёл қизчага танбеҳ 
бермагунича парво қилгани ҳам йўқ. Она шунга 
кўникиб бўлган. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


145
Тарбиянинг олтин калити
Ўйлаб кўрилса, қизчанинг ўзи шундай бўлиб 
қолмаган. Унга шундай тарбия берилган.
Ҳолат бошқачароқ бўлиши учун қизчанинг 
нотўғри қилиғи илк бора намоён бўлгандаёқ 
барҳам топиши керак эди. Ўсиб келаётган ёшларда 
худбинлик, маданиятсизлик, одобсизлик каби ил-
лат ларнинг шаклланиб қолишига бефарқ қараб 
бўлмайди. Болалар эрка бўлиб қолмасликлари 
учун нима яхшию нима ёмонлигини, нима учун 
ва қандай жазоланишларини қатъий ва тушунарли 
тарзда билишлари керак. 
2. Боладаги эркатойлик ота-онанинг муво за-
натсиз муносабатларининг натижасидир. “Сен эр-
кинсан, билганингни қилишинг мумкин”, деган 
сигналлар йиғиндисидир. Эркатойликни, бошқача 
айтганда, “ортиқча яхши кўриш”нинг, ортиқча 
меҳрнинг аччиқ меваси дейишимиз мумкин. Ҳаёт-
даги ўлчовлари беқарор бўлган одамларгина фар-
зандларини ортиқча яхши кўрадилар. Ота-она 
сиёсати мувозанатли бўлиши керак.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling