Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
ҚАРОР ِنْيَد ْجَّنلا ُهاَنْـيَدَهَو
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
ҚАРОР
ِنْيَد ْجَّنلا ُهاَنْـيَدَهَو 1. «Яна уни икки баландликка (икки хил йўлга) йўллаб қўйдик-ку!» (Балад сураси, 10- оят). Аллоҳнинг яна бир энг улуғ неъмати – бу инсонга яхшидан ёмонни, оқдан қорани, савоб ва гуноҳ ни бир-биридан ажрата олиш малакасини бергани ҳамда яхшилик қаёққа олиб боришини, ёмонлик қаёққа олиб боришини кўрсатиб қўй- ганидир. Шулардан қайси бирини танлаш ин- соннинг ўз ихтиёрида. Танловига қараб хоҳишга мос оқибат юзага келади. Бугунги кунда тез бойлик орттириш илинжи да ўзини жиноят кўчасига ураётган ёшлар сони ор тиб бормоқда. Оқибатда қанчалаб оилалар боқув чи сиз, кўплаб фарзандлар ота меҳридан жудо бўлмоқда. Бу каби оилаларда тарбия топаётган келажак фарзандлари доимий етишмовчилик, меҳрга ташналик, эътиборга муҳтож ўсганларидан аламзада, бемеҳр, шафқатсиз бўлиб вояга етмоқдалар. Киши табиатида шакл ланган бу каби салбий www.ziyouz.com kutubxonasi 103 Тарбиянинг олтин калити ҳиссиётлар уларни қайта-қайта жиноят кўчасига етаклайди. Қарор қабул қилиш муҳим, тўғри қарор қабул қилиш эса ундан-да муҳимдир. 2. Мана шу каби жиноятлар содир бўлган пайтда айбни ҳамма бир-бирига ағдара бошлай- ди. Маҳалламиз профилактика нозири хонасига кирсам, бир онахон кўзлари тўла ёш, ёнида 30–35 ёшлар чамаси бир йигит ва уч-тўрт киши туриб- ди. Йигит ниманидир “қойиллатган”. Онахон эса бо ласига соябон бўлиб турибди. Ўттиз йилдан ошиқ вақт мобайнида фарзанди- нинг шу аҳволга келишида отаси айбдор экан. Бун- да онасининг мутлақо алоқаси йўқ эмиш. Бу аҳ- вол, албатта, ҳамманиям ўйлашга мажбур қилади. Боланинг ноқобил бўлиб улғайишида ирснинг таъсири каттами ёки муҳитнинг таъсирими? Кўп- чилик муҳитнинг таъсири катта, дейишади. Тўғри, муҳитнинг таъсири қон ёки ирсий (ген) таъсирдан анча катталиги инкор қилиб бўлмайди. Тақдиримизни муҳитнинг таъсири, қонимиз ёки ирсимиз белгилаётган бўлмаслиги керак. Бундай дейишимга сабаб, мен бошқа– чароқ яшаётган одамларни ҳам биламан. Шундайлардан бирининг қилган ишига ўзингиз баҳо бериб кўринг-а! Маҳалламизда ҳаммамиз учун ҳурматли Акбарали ҳожи акамиз борлар. Шу киши www.ziyouz.com kutubxonasi 104 Акмал МИРАВАЗ ўғли яқинда уй қурдилар. Бир қават, хоналар сони эҳтиёжга яраша, ҳеч бир ортиқча даҳмазасиз. Қайтасига таниш-билишлар сизга ярашмабди дея дакки ҳам берган бўлишди. Қурилган иморат қўшниникидан бир қарич баланд бўлса-чи?! Қаёқда дейсиз, қўшнининг дилини оғритишдан нима наф дейишди. Ана энди энг сўнгги русумда таъмирланаркан-да деб турувдик, яна адашдик. Оддий қилиб, оҳагини кўпроқ қўшиб қумсувоқ қилдирдилар, икки-уч кун деганда сувоқ қуриб, девор оппоқ бўлиб қолди. Қайтиб у девор ёнида уста кўрмадик. Шундоқлигича қолаверди. Таажжуб... Орадан бирор ой ўтиб-ўтмай маросимга айтиб чиқиб кетдилар. Ўшанда қўшнилар ана эндиям кўриб оладиган бўлдик, ҳамма дабдаба уйнинг ичида-да деб гапириб ҳам юришди. Таклиф қилинган вақтга кирдик, ҳамма ҳангу манг... Уйларнинг ичи кўчадагидан унчалик ҳам кўп фарқ қилмасди, ўша-ўша ташқарида бўялган эшик-ромлар ичкарида ҳам бўялган, деворлар ичкарида ҳам оқланган, бундан бошқа айтадиган гапнинг ўзи йўқ. Ўзимча битта фарқ топган бўлдим, бўёқ билан оҳаклардан уй ичкарисида ичкарига ишлатиладиган тури, ташқарисига эса ташқарига ишлатиладиган туридан фойдаланилган бўлса керак. Ундан бошқа фарқни мен тугул мутахассислар ҳам тополмасдилар. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling