86
Акмал МИРАВАЗ ўғли
2. Дунёнинг биз учун маъноси –
ўзимизга юкланган омонатни кўтариш,
яъни масъулиятдир. Инсон аниқ мақсад
билан
яратилган, у умри ниҳоясига етгунча имкон қадар
интилиб яшаши керак бўл ган мустаҳкам тамойил
белгилаб берилган. Биз шу тамойил асосида
яшашга масъулмиз.
Лекин бу борада ҳаддан ошиш мумкин эмас.
Баъзилар
болаларининг, ҳатто невараларининг
ҳам масъулиятини ўзига олишади. Буни биз ҳеч
иккиланмай жиноят, балки хиёнат
дейишимиз
мумкин. Чунки бунинг оқибатида болалар “но-
гирон” бўлиб қолишади.
Биз ўз масъулиятимизни қандай ҳис қилаёт ган
бўлсак, болаларимизга ҳам ўз масъулиятлари ни
худди шундай ҳис қилдиришимиз керак. Улар
ҳам елкаларида жавобгарлик юки борлигини
ҳис қилиб яшасинлар.
Бирга ишлайдиган ҳисобчи опанинг ўғли бор.
“Дунёни
сув босса, ўрдакка не ғам” қабилида
яшайди. Уйланган: икки нафар фарзанди бор.
Лекин ҳали-ҳануз эси киргани йўқ. Бизга-ку, рос-
тини айтармиди, шунчаки гап-сўзларидан, қи-
ла ётган ишларидан билиб оламиз.
Доим наби-
раларини боғчага қўйиб, ишга кеч қолиб келади.
Кетаётганда ҳам бироз эрта... боғчадан олиб ке ти-
ши керак. Маошини ҳам ғазначидан илтимос қи-
либ муддатидан олдин олади. Ҳали у кам, ҳали
www.ziyouz.com kutubxonasi
87
Тарбиянинг олтин калити
бу кам. Рўзғорнинг бутун ташвиши, расамади
ҳам унинг зиммасида. Эркакларнинг юмушини
ҳам ўзи ҳал қилиб юришидан ўғилларининг
ҳеч нима билан иши йўқлигини тахмин қилиш
қийин эмас. Неча марта опага маслаҳат бердик,
қўяверинг, ўғилларингиз югурсин, дедик. Она
экан-да, қараб туролмайман, дейди. Ўғилнинг
эса парвойи фа лак.
Яратганнинг иродаси экан:
бир куни тушга
яқин опа ўзини билмай қолди. Фарзандларнинг
хабари йўқ. Қўни-қўшнилар опани шифохонага
олиб борди. Афсуски, опа ҳаётдан кўз юмди. Ҳо-
зир у оиланинг аҳволи яхши эмас. Опанинг вафот-
ларидан сўнг ўғиллари ичадиган одат чиқарди.
Рўзғорни келин амал-тақал қилиб эплаб юрибди.
Бу аянчли хотима масъулиятни ҳис
этишда
ҳаддан ошиш, ўзгаларнинг масъулиятини ўз вақ-
тида бўйнига юклай билмаслик каби жиноят ва
хиёнатнинг жазоси.
3. Чўзилган пружина барибир ўз ҳолига қайтади.
Сизнинг ҳам барча масъулиятни елкангизга олиб
қўлга киритган сунъий фаровонлигингиз узоққа
чўзилмайди. Буни юқорида айтилган ҳисобчи
опа мисолида кўрдик. Елиб-югурди. Лекин бу
ташвишларнинг ҳаммасини қачондир ниҳоясига
етади-ку. Ҳамма нарса асл ҳолида бўлгани яхши.
Ҳамма ўзига юкланган омонатни ҳис этсин.
4. Ота-онанинг
фарзанд учун куйиб-
www.ziyouz.com kutubxonasi