81
Тарбиянинг олтин калити
сезмайдилар”, – деб ваҳий қилдик.
Оталари ҳузурига оқшом пайтида йиғлаб
келишди. Айтдилар: “Эй отамиз! Биз Юсуфни
матоҳларимиз олдида қолдириб қувалашиб
кетсак, уни бўри еб кетибди. Рост гапирсак
ҳам, (барибир)
сиз бизга ишонувчи эмассиз”.
Унинг кўйлаги узра сохта қон (қўзичоқ қони)
билан келдилар. (Яъқуб)
деди: “Йўқ! Сизларни
(ўз)
нафсингиз (бундай мудҳиш)
ишга ундаган.
Бас, (менинг бурчим)
чиройли сабрдир.
Сизлар тавсифлаётган нарсага (сабр қилишга)
Аллоҳ (менга)
мададкордир” (Юсуф сураси,
8–18-оятлар)
».
Аслида, яхши инсон бирор ёмонликни ўй лайди-
да, унинг ёмонлигини билгани учун фик ридан
қайтиши ҳам мумкин. Ёмон
одам эса бир кишини
урмоқчи бўлиб яқинлашади-да, уни ўл дириб қўя
қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун улар аввал:
“Укамизни йўқ қилишимиз керак”, дея гапни
бир жойга қўйдилар. Йўқ қилиш йўлларини
режалаштириш асносида ичларидан қайсидир
бирининг виждони бу қабиҳликни кўтара ол-
мади. Юсуфни ўлдирмасдан, уни қудуқнинг ту-
бига ташлашни, уни бирор-бир йўловчи олиб ке-
тиши мумкинлигини маслаҳат берди. Акалар га
бу маслаҳат маъқул келди. Оталарини авраш га
тушдилар. “Отажон,
эртага Юсуфни биз билан
бирга юборинг, еб-ичиб, ўйнаб келади. Албатта,
биз уни муҳофаза қиламиз”, дейишди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
82
Акмал МИРАВАЗ ўғли
Шунда оталари Яъқуб алайҳиссалом ўзлари
билмаган ҳолда болаларга: “Сиз ундан бехабар
қолсангиз, уни бўри еб кетишидан қўрқаман", деб
эътироз билдирди. Акалар машъум ниятларини
барибир амалга оширдилар. Юсуфни қудуққа
ташладилар. Қайтиб келиб, оталарига биз қув-
лашмачоқ ўйнаб бехабар қолибмиз, Юсуфни бў-
ри еб кетибди, сизнинг гапингизга кирсак бўлар
экан, айтганингиздек бўлди, биз ёшлик қилдик,
дейишди.
Юсуфнинг акалари режа тузиб қўйишган,
аммо уни амалга ошира олмай юрган эдилар.
Чунки оталари олдида жавоб беришни ўйлаб
бунга ботина олмасдилар. Оталари ўзи билмаган
ҳолда Юсуфни гумдон қилиш йўлини мудҳиш
воқеа кўринишида тасвирлаб бердилар. Акалар
имкониятни
бой бермай, ўйлаган ниятларини
амалга оширдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: