Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
1. Шахси.
Шахси деганда унинг ўзлиги, инсон сифатидаги қадр-қиммати, тану жони тушунилади. Боланинг шахсияти ривожлантирилади. Шах сиятни ривожлантиришнинг энг муҳим йўли, юқорида айтиб ўтганимиздек, унга комил инсон бўлишини, қандай мақсадлар учун яратилганини, қайси пайғамбарга уммат эканини англатишдир. 2. Иши. Боланинг шахсига эмас, ишига (феъли) баҳо беринг. Боланинг шахсияти доимо ҳурмат қили- ниши керак, аммо унинг хатти-ҳаракатлари эса, вазиятга қараб рағбатлантирилиши ёки танқид қилиниши мумкин. Афсуски, бу борада ота- оналарнинг камчилиги кўп. Болага айнан шундай пайтларда: “Сен ёмон иш қилдинг” (ҳаракатига баҳо) дейиш ўрнига “Сен ёмон боласан” (шахсига баҳо) деган гап айтилади. Бугун оилаларда бир-бирига гапирмаслик ёки гаплашмасликнинг асосий сабаби шахс ва унинг феъли орасини ажратмасликдир. Худди шундай ҳолатларга мактабларда ҳам дуч келиш мумкин. Ўқитувчи ўқувчи хато қилганда ёки адашганда тўғридан-тўғри www.ziyouz.com kutubxonasi 72 Акмал МИРАВАЗ ўғли унинг шахсиятига тегадиган гап лар айтади. Аҳмоқсан, калтафаҳм, зеҳнинг паст дея салбий сифатлар билан камситади. Ўзи мактаб ёшида бўлса-да, ҳали полвон бўлиб одамларнинг оғирини енгил қилгиси келиб, кун ўтган сайин ўзини баландроқ сезиб бораётган ўғлонни кўпнинг олдида: “Лапашанг, шу мисолни ҳам еча олмадингми?!” дея койишлари унинг мурғак юрагини синдиради, руҳини ногирон қилади. Бола бундай пайтда: “Устозлар ёмон бўларкан- да”, деган тўхтамга келади. Ерга урилганига гу- воҳ бўлиб турган синфдошлари унинг кўзига совуқ бўлиб кўринади. Ёмон нарса боланинг хотирасидан ҳеч қачон ўчмайди. Аксинча, вақт ўтган сари тиниқлашиб, кўксининг тубига илдиз отиб боради. Руҳи лат еган боланинг феълида мувозанат бузилади. Унда одамларга нисбатан шубҳа уйғонади. Одамови бўлиб қолади. Унинг бошқа фазилати бўлиши ҳам мумкин- лиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Асраб-авай- ланса, у эртага буюк инсон бўлар, балки элга хиз мат қиладиган, мушкул ишларнинг чорасини топадиган солиҳ фарзанд бўлар. Ундан олим ҳам, мансабдор ҳам чиқмаслиги мумкин. Лекин у ўз сулоласининг боши-ку. Ҳеч қурса, у Ҳазрати Инсон. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling