Тарбиянинг умумий методлари
Download 100.03 Kb.
|
Тарбиянинг умумий методлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТОПШИРИҚ
- ПЕДАГОГИК ТАЛАБ
Машқ ва ўргатишМашқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради.Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади.Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, тжобий жараёндир. Машқ натижасини кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади.Тарбия амалиётида машқ қилишнинг турлари фаолиятда машқ қилиш кун тартиби машқлари махсус машқлар ТОПШИРИҚТОПШИРИҚ ЎҚУВЧИЛАРДА МЕҲНАТ, ИЖТИМОИЙ ХУЛҚ ВА ҲАЁТИЙ ТАЖРИБА КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСУЛ. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТОПШИРИҚЛАРНИ ЖАМОА БЎЛИБ БАЖАРИШЛАРИ УЛАРДА ИЖТИМОИЙ ХУЛҚ ТАЖРИБАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА АЛОҲИДА АҲАМИЯТГА ЭГА. ЎҚУВЧИЛАР ЎЗ КУЧЛАРИНИ УМУМ ИШИГА САРФЛАШГА, ЖАМОА УЧУН МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТИШГА ЎРГАНАДИЛАР, МЕҲНАТ ҚИЛИШ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРАДИ, МУСТАҲКАМЛАЙДИ.ПЕДАГОГИК ТАЛАБПЕДАГОГИК ТАЛАБ ТУРЛИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРНИ БАЖАРИШ ҲАМДА ФАОЛИЯТДА ИШТИРОК ЭТИШ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИ ТОМОНИДАН АМАЛ ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ИЖТИМОИЙ ХУЛҚ-АТВОР МЕЪЁРЛАРИ. ПЕДАГОГИК ТАЛАБ ТАРБИЯНИНГ ЭНГ МУҲИМ УСУЛЛАРИДАН БИРИДИР. ПЕДАГОГИК ТАЛАБ МАЪЛУМ ҲАРАКАТЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРУВЧИ ЁКИ ТЎХТАТУВЧИ ҲАМДА ЎҚУВЧИНИ ОҚИЛОНА ҲАРАКАТЛАРНИ БАЖАРИШГА УНДОВЧИ ХАРАКТЕРГА ЭГА БЎЛИШИ МУМКИН.Download 100.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling