Farg’ona Profaylinng Maktabi
l
https://t.me/profayling_uz
1
Bizning maqsad: Psixologik xizmat ko’rsatish sifatini yanada oshirish uchun hamkasblarimizni metodik jixatdan qo’llab
quvvvatlash!
“ТАРБИЯСИ ОҒИР”
ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ИШЛАШДА
ПСИХОКОРРЕКЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ЎРНИ”
МАВЗУСИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН
ТРЕНИНГ ДАСТУРИ.
1.
“Танишиш” (Исмимни топ!) – 10 минут
2.
“Ғазаб формуласи” машқи – 10 минут
3.
Мен ғазабни чизаман машқи– 10 минут
4.
Арт-терапия машғулоти – 5 минут
5.
“Позитив тил” машқи – 10 минут
6.
“Чигаллик” машқи – 10 минут
7.
Релаксацион машқ – 15 минут
8.
“Тўртлик” машқи – 10 минут
9.
“Камалак нури”машқи – 5 минут
10.
Тренинг бўйича фикр ва мулоҳазалар– 5 минут
Farg’ona Profaylinng Maktabi
l
https://t.me/profayling_uz
2
Bizning maqsad: Psixologik xizmat ko’rsatish sifatini yanada oshirish uchun hamkasblarimizni metodik jixatdan qo’llab
quvvvatlash!
“Тарбияси оғир” ўқувчилар билан ишлашда психокоррекцион
фаолиятнинг ўрни” мавзуси бўйича
ТРЕНИНГНИ БОРИШИ
“Танишув ўйини”
1-машқ.“Исмимни топ!” (10минут)
Мақсад: Гуруҳ аъзолари билан ўзаро танишиш, гуруҳ
аъзоларини бир-бирига танштириш ва тренингга мослаштириш.
Бошловчи кўрсатмасига
биноан
барча
иштирокчилар
карточкаларга исмларини ёзадилар. Карточкалар партага орқасига
ўгирилиб, ёйиб қўйилади. Иштирокчилардан бири чиқиб,
карточкани олади ва қўлидаги исм эгаси ким бўлиши
мумкинлигини тахмин қилади. Агар иштирокчи исм эгасини тўғри
топса, исм эгаси туриб карточкани иштирокчи қўлидан олади ва ўзи
ҳақида қисқача маълумот беради. Сўнг у ҳам исм ёзилган
карточкалардан бирин олади. Агар у
карточкадаги исм эгасини
тўғри
топа олмаса, исм эгасининг ўзи туриб, карточкани олади.
Иштирокчи у ҳақида тахминий маълумотлар беради. Агар бу сафар
ҳам тўғри топа олмаса, исм эгасининг ўзи-ўзи ҳақида
маълумот
беради.