“тарбияси оғИР” ЎҚувчилар билан ишлашда
Farg’ona Profaylinng Maktabi
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Тренинг “ТАРБИЯСИ ОҒИР” ЎҚУВЧИЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-машқ. “Арт-терапия” (5 минут)
- 6-машқ.“Чигаллик». (10 минут)
- 7-машқ. “Релаксацион машқ” (10 минут) “Оролча машқи”
Farg’ona Profaylinng Maktabi
l https://t.me/profayling_uz 4 Bizning maqsad: Psixologik xizmat ko’rsatish sifatini yanada oshirish uchun hamkasblarimizni metodik jixatdan qo’llab quvvvatlash! Бошловчи: Ғазабингизни кўра олдингизми? Энди уни қоғозга чизамиз. Унинг шакли, рангига эътибор берамиз. У қандай кўринишда бўлса, шундай чизинг. 4-машқ. “Арт-терапия” (5 минут) Чизилган ғазаб сурати турли гуллар, рангли фломастерлар билан нақшлар чизилиб, у қандайдир маъно акс эттирувчи суратга айлантирилади. Сўнгра иштирокчиларга ғазабни бошқариш бўйича тавсиялар берилади. 5-машқ. “Позитив тил” (10 минут) Мақсад: Позитив тил билан гаплашишга ўрганиш Иштирокчиларга ўзларига ёқмаган ҳислатлар рўйхатини ёзиб чиқиш таклиф қилинади ва уларни ижобий номлашга ҳаракат қилинади: Масалан: Қайсар – тиришқоқ Қўрқоқ – эхтиёткор Эзма – суҳбатни яхши кўрадиган Сусткаш - сермулоҳаза 6-машқ.“Чигаллик». (10 минут) Мақсад: дам олиш, эмоционал бўшашиш, гуруҳни жиплаштириш Farg’ona Profaylinng Maktabi l https://t.me/profayling_uz 5 Bizning maqsad: Psixologik xizmat ko’rsatish sifatini yanada oshirish uchun hamkasblarimizni metodik jixatdan qo’llab quvvvatlash! Иштирокчилар доира бўлиб турадилар, кўзларини юмиб, қўлларини чўзадилар. 1 – 2 – 3 саноғида бир-бирларини қўлларини ушлайдилар. Кейин кўзларини очиб, чигалликни ечадилар. 7-машқ. “Релаксацион машқ” (10 минут) “Оролча машқи” Диққатингизни жамлаб фақат мени тингланг, фақат мени... Кўзларингизни юминг, ўзингизга қулай холатда ўтириб олинг, бўшашинг, танангизда бўшашишни ҳис қилаяпсизми, танангиз қандайдир оғирлашиб бормоқда. Бўшашишнинг илиқ тўлқини мушакларингиз бўйлаб тарқалмоқда. Хозир мен сизга баъзи нарсаларни тасаввур қилишни, эшитишни, ҳис қилишни таклиф қиламан. Буни бажариш учун ўзингизни мажбурламанг, харакат қилманг, ўзингизга оддийгина қўйиб беринг. Кўраяпсизми – чиройли атиргулни, эшитаяпсизми – қўнғироқчаларнинг жарангини, сезаяпсизми – қулупнайнинг мазасини, ҳис қилаяпсизми – момиққина жўжани, эшитаяпсизми – ёмғирнинг овози эшитилмоқда, апельсиннинг хиди димоғингизга урилмоқда. Тасаввур қилинг! Сиз денгиздасиз, Сиз денгизда ўз кемангиздасиз. Денгиз тўлқини сизни ўзингиз истаган дунёга судраб-судраб олиб кетмоқда. Денгизнинг кўм-кўк сувига қаранг, денгизнинг мусаффо сувидан ховучингизга тўлдириб олиб, юзларингизни ювинг. Яна бир бор характларингизни такрорланг. Денгиз сувининг хар томчисидан рохат олинг, завқланинг, ўзингизни поклангандек хис этинг. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling