Таърифи Қон айланиш тизими инфекциялари


Download 31.29 Kb.
bet2/7
Sana03.09.2023
Hajmi31.29 Kb.
#1672328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚОН АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ

Юқиш механизми
ҚАТИлари сунъий йўллар билан юқади. Микроорганизмларнинг қон йўлига тушиши кўпинча зарарланган вена ичи катетерлари орқали юз беради. Беморнинг терисидан тушиши мумкин бўлган микроорганизмлар катетернинг ташқи юзаси бўйлаб тарқалади. Улар катетер қўйилган жойдан катетернинг ички каналига ва катетер учига ўтиши мумкин. Шунингдек, катетер учи зарарланган бўлса ёки ёпиқ вена ичи тизими очилиб қолганда бактериялар катетернинг ички девори бўйлаб тарқалиши мумкин. Катетер қўйилган жойда “катетер яраси” пайдо бўлади, у қуйидаги: киритиш жойи, териости йўли (туннел), катетерга фибрин ёпишиши, микроб тушиши, бемор териси микрофлораси, катетер улагичларининг зарарланиши, тибббий ходим қўлларига ишлов бериш сифати, бактерияларнинг гематоген йўл билан тарқалиши мавжудлиги каби хавфли омилларни ўз ичига олади
Томир ичи қурилма турган томирга бактерияларнинг кириши илгаридан мавжуд бўлган бактериемия сабабли ҳам юз бериши мумкин, бу ҳолда эндоген инфекциянинг тарқалиши гематоген йўл билан амалга ошади.
Бугунги кунда қон айланиш тизими инфекциялари тарқалишининг камроқ учрайдиган тури бу зарарланган суюқликлар ва эритмалар орқали тарқалишидир. Бундай юқиш эритмани нотўғри стерилизация қилиш билан боғлиқ. Ҳозирги пайтда бундай ҳоллар жуда кам, лекин касалхона ичи инфекциялари пайдо бўлишида уларнинг аҳамияти бор.
Мойиллик
Қон айланиш тизими инфекциялари, шунингдек сепсис келиб чиқишида бемор иммунитетининг аҳамияти ҳал қилувчидир, инфекция тарқалган шаклининг ривожланиши ҳар хил сабабларга боғлиқ бўлган жиддий иммунтанқислик натижасида юз беради. Сепсис ривожланишига носпецифик иммунитет омиллари – А, М, G иммуноглобулинлар, комплемент, Т- ва В-лимфоцитлар ҳолати муҳим таъсир қилади.
Бирламчи инфекция ўчоғида яллиғланиш жараёнини чақирган микроорганизмнинг хусусиятлари (унинг тури, вирулентлиги, антибиотикларга чидамлилиги, тўқимадаги сони) муҳим аҳамиятга эга. Сепсис кўпинча бирламчи инфекция ўчоғининг қон ва лимфа томирларининг кенг тармоғи мавжуд бўлган, шу билан бирга қон ва лимфа йўлида кучли ҳимоя тизими йўқ бўлган жигар, талоқ сингари орган ва тўқималарда, лимфа тугунларида (қорин сирти бўшлиғида, кичик чаноқда, чаноқ-сон бўғинида, сонда) ривожланади.
Бугунги кунда бизнинг мамлакатимизда қон айланиш тизими инфекциялари ҳақида ишонарли маълумотлар йўқ, лекин шифохоналарда қон айланиш тизими инфекциялари кўп учраши ушбу инфекциялар аҳамияти катта эканини тахмин қилишга имкон беради. Расмий рўйхатга олишда ҚАТИ тушунчаси қўлланилмайди. Қон айланиш тизими инфекциялари бирламчи ёки иккиламчи деб бўлинмаган.
Амалдаги тор маънодаги “сепсис” тушунчаси қон айланиш тизими инфекцияларининг ҳақиқий сонини акс эттирмайди.
Беморларни бактериемияга бактериологик текшириш ҳам ҳақиқий ҳолатни акс эттира олмайди, чунки ҚАТИга гумон қилинган барча беморлар ҳам ҚАТИга бактериологик усул билан текширилмаяпти, баъзида антибиотикотерапия даврида (айрим ҳолларда антибиотик қўллаш билан параллел), қон олиш қоидалари бузилган ҳолда экмага қон олинаяпти.
Қон айланиш тизими инфекциялари динамикасини таърифлаш қийин, чунки ушбу инфекцияларни тўлиқ ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳақида расмий маълумотлар йўқ.



Download 31.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling