Таърифи Қон айланиш тизими инфекциялари


Касалланганларнинг таркиби


Download 31.29 Kb.
bet3/7
Sana03.09.2023
Hajmi31.29 Kb.
#1672328
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ҚОН АЙЛАНИШ ТИЗИМИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ

Касалланганларнинг таркиби
Қон айланиш тизими инфекцияларининг хавфли гуруҳи томирларига катетер қўйилган беморлардир. Беморларнинг бу гуруҳига реанимация бўлимлари, жадал терапия, куйган беморлар даволанадиган бўлимлар, онкогематология бўлимларининг беморлари киради.


Хавфли омиллар
Қон айланиш тизими инфекцияси пайдо бўлишига имкон яратадиган сабаблар, яъни хавфли омилларга беморнинг аҳволи шунингдек, давобеморда иммун танқислиги ҳолатларини кучайирадиган асосий
касалликлар мавжудлиги (масалан куйиш, псориаз);

  • иммунодепрессив кимё терапияси;

  • беморнинг ёши: чақалоқлар, кекса беморлар;

  • асосий касаллиги бўйича бемор ахволининг оғирлиги;

  • овқатланишнинг бузилиши;

  • катетерлаш бошлангунча госпитализация муддатининг

давомийлиги;

қопламаларининг зарарланиши;

  • катетер киритилган жойда терининг ўз микрофлораси билан

зарарланиши.
Томир катетерлари замонавий даволаш жараёнининг ажралмас қисмидир. Томир каналини катетерлаш маҳаллий ёки тизимли (септик тромбофлебит, эндокардит, ҳар хил органлардаги остеомиелит, эндофтальмит, артрит ва қон йўли инфекциялари каби метастатик инфекция ўчоқлари) инфекцион асоратлар ривожланиш хавфи билан боғлиқдир.
Қуйида томир каналини катетерлаш билан боғлиқ бўлган қон айланиш тизими инфекциялари ривожланиш хавфининг асосий омиллари келтирилган.
Катетерлаш билан боғлиқ омиллар:

  • катетерни вена томирини кесиш йўли билан қўйиш;

  • катетерлаш муддати;

  • беморда инфекция ўчоқлари мавжудлиги;

  • катетер ўрнатилгунга қадар бактериемия мавжуд бўлганлиги;

  • катетер қўйиш жойи — катетерни бўйинтуруқ венасига киритиш;

  • поливинилхлорид катетерлар қўллаш;

  • катетер улагичларининг бактериялар билан зарарланганлиги;

  • катетер билан тез-тез муолажа қилиш;

  • такрор катетерлаш;

  • катетер улагичларининг сони;

  • катетер қўйишда (катетер қўядиган тиббий ходим томонидан) техника, асептика бузилиши;

  • парентерал овқатлантиришни қўллаш.

Инфекция қўшилиш эҳтимоли катетернинг каналлари сонига ҳам боғлиқ: кўп каналли катетерлар инфекция юқиш хавфини кучайтиради. Эҳтимол бу шу турдаги катетерлар билан ўтказиладиган муолажалар сонининг кўплиги, уларни ўрнатишда жарохатланиш бўлгани сабаблидир. Катетер ўрнатиш жойи ҳам маълум аҳамиятга эга. Катетер бўйинтуруқ венасига қўйилганда ўмровости венасига қўйилганга нисбатан юқиш хавфи юқорироқдир.
Эпидемиологик назорат
Шифохона шароитида қон айланиш тизими инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ўтказиш учун инфекцион назорат тизими шаклидаги эпидемиологик кузатув ташкил қилинади. Эпидемиологик кузатув махсус дастур бўйича юқумли касалликларни рўйхатга олишни ва уларнинг келиб чиқишига таъсир қиладиган хавфли омилларни ҳисобга оладиган мунтазам ахборот йиғишни ўз ичига олади. ҚАТИ устидан эпидемиологик кузатув ўтказиш учун ҳолатни стандарт аниқлашдан ва у ёки бу бўлимнинг, аввало реанимация бўлимларининг беморлари қон томирларида ўтказилган барча муолажалар сони ҳақида маълумот йиғишдан фойдаланиш зарур. ҚАТИ пайдо бўлишининг катетер-кунлар сони ва инвазив мосламалар олган 1000 бемор-кунга касалхона ичи инфекцияларининг сони сингари етакчи хавфли омиллари ҳақида маълумотлар йиғиш зарур.
Томирларга катетер қўйиш билан боғлиқ қон айланиш тизими инфекцияси пайдо бўлиш хавфи кўпроқ катетернинг томирда туриш давомийлигига боғлиқ бўлгани (25.1-расм) сабабли катетер қўйиш туфайли пайдо бўлган қон айланиш тизими инфекцияларининг сони қуйидаги формула билан ҳисобланади:


Маълум вақт оралиғида катетер қўйиш туфайли
пайдо бўлган қон айланиш тизими инфекциялари Х 1000.
Томирларига катетер қўйилган барча беморларнинг
Катетер- кунлари йиғиндиси
Ушбу кўрсаткич маълумотларни ишончли таққослаш имконини беради.
Қон айланиш тизими инфекцияларининг умумий сони оддий усул билан ҳам аниқланиши мумкин:
Маълум вақт оралиғида пайдо бўлган
қон айланиш тизими инфекциялари Х 100.
Бўлимда шу даврда даволанган бемор-
ларнинг умумий сони

Download 31.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling