Тарихий манбашунослик
Николай Муравьевнинг Туркманистон билан Хивага саёҳати
Download 1.58 Mb.
|
manbashunoslik
18.2.12. Николай Муравьевнинг Туркманистон билан Хивага саёҳати
Николай Муравьев (1794-1866) – маҳаллий ҳарбий мутахассис, 1812-1814 йиллари Россиянинг Эрон ва Туркияга қарши олиб борган урушларида иштирок этган, 1816-1828 йиллари Кавказ армиясида хизмат қилган. 1819-1820 йиллари рус армиясининг Кавказдаги бош қўмондони генерал Ермоловнинг топшириғи билан Боку - Каспий денгизи - Челекан орли - Қорақум орқали Хивага борган. Н. Муравьев кузатурвчан одам эди. Мазкур сафари ҳақида ёзиб қолдирган асарида («Путешествие в Туркмению и Хиву гвардейского генерального штаба капитана Николая Муравьёва», ч.1-11;-Москва: 1822) Хива хонлиги ҳақида муҳим ҳарбий, иқтисодий, тарихий ва этнографик маълумотлар тўплаган. Асарда Хива хонлигининг ҳудуди, йирик шаҳарлари, халқи ва унинг машғулоти ва мудофаа садоҳияти (ҳарбий қудрати) ҳақида диққатга сазовор маълумотлар келтирилади. Унда хусусан қуйидагиларни ўқиймиз: «Хива хонлиги шимолда Орол денгизи ва унинг шимолида жойлашган чўл билан чегарадош. Чўлда қозоқлар истиқомат қиладилар. Шимоли-ғарбий тарафи чўл ва қумликлардан иборат. Бу ҳудудда туркманларнинг Така қавми истиқомат қилади. Ғарбий тарафи 800 верстга чўзилган саҳро бўлиб, у ерларда Каспий денгизи атрофидаги қавмлар истиқомат қиладилар». Хива хонлигининг бешта катта шаҳари бор. Улар Хива, Янги Урганч, Шовот, Кот ва Гурлан. «Хива»-пойтахт шаҳар. Айтишларича, қадимда Хивақ деб аталган. Амударё ўз ўзанини ўзгартирмасдан аввал, бунёд этилган120. У катта шаҳар. Машҳур иморатлари мадраса, хон саройи ва ибодат қиладиган масжид бўлиб, масжид гумбази феруза рангли кошин билан қопланган. Хоннинг ҳовлиси кўп ҳакм катта бўлмай, унда ҳам бир неча кичик масжид мавжуд. Уйлари лойдан қурилган, кўчалари тор. Шаҳарда бир неча кичик дўконлар ҳам бўлиб, (бозорида) ҳафтада икки марта олди-сотди бўлади. (Хивада) 3000 га яқин хонадон бўлиб, халқи 10 000 жон атрофида. Шаҳар хонликдаги бошқа шаҳарлар сингари, экинзорлар ва катта боғ-роғлар билан ўралган. Боғ ўртасида кичик-кичик қалъалар ва уйлар жойлашган». Янги Урганч – шу кунларда хонликнинг янги пойтахти, хон ноиби Қутли Мурод иноқнинг турар жойи. У Хивадан каттароқ, хонликнинг тамом савдо-сотиғи шу ерга тўпланган, аҳолисининг кўпчилигини сартлар121 ташкил қилади. Дўконлари кўп ва гавжум бўлган бу шаҳарда Шарқ мамлакатларида етиштириладиган ҳар хил қимматли матолар, зеб-зийнат молларини харид қилиш мумкин. Ҳафтада бир неча кун савдо-сотиқ бўлади. Янги Урганчликлар бошқа мамдакатларга ва хонликнинг бошқа шаҳарларига ҳам ўз молларини олиб бориб, савдо-сотиқ қиладилар. Янги Урганч мустаҳкам девор билан ўралган». «Шовот билан Кот бир қадар кичикдир. Биринчисида 2 000 га , иккинчисида 1 500 га яқин халқ яшайди. Ҳар иккала шаҳар ҳам мустаҳкам девор билан ўралган. Хонликнинг бешинчи шаҳри Гурлан деб аталади. Унда тижорат аҳли кўп. Уйлари лойдан қурилган ва ғариб. Масжиддан бошқа яхши бинолари йўқ. Деворларининг асоси тошдан. Уйлари лойдан бўлишига қарамай, пишиқ қилиб қурилган... (Хоразмда) савло-сотиқда шаҳардан қолишмайдиган катта қишлоқлар ҳам кўп. Бухоро йўлида жойлашган Ҳазорасп, Қипчоқ, Қўнғирот, Оқсарой, Хон қалъа, Мойжойгил ва бошқалар шулар жумласидандир. Янги Урганч Кўҳна Урганч ўрнида эмас, ундан олисроқда, Хиванинг ғарбий тарафида, катта масофа улуғвор иморатларнинг вайроналари, пишиқ ғишт ва тошдан ясалган буюмларнинг парчалари билан тўлиб тошиб ётибди. Ўша жойларда ҳозир ҳам олтин топиш мумкин. Бу ҳол Амуларёнинг эски ўзани бўйларида (қадимдан) шаҳар ва хонадонлар бўлганидан гувоҳлик беради. Шулардан Луазан қалъаси, Қизил қалъа, Шлҳсанам, Ўтин қалъа ва бошқаларнинг харобалари ҳозир ҳам кўзга ташланиб турибди. Хиванинг ғарбий тарафидаги чўлда сақланиб қолган уйлар ва наҳрларнинг излари қадимдан бу ерларда маданияти гуллаган Хива ёки Хоразм давлати бўлганидан дарак беради... Хива хонлигида истиқомат қилган халқ кўпроқ ғалла етиштириш ва боғдорчилик билан машғул. Уларнинг даромади асосан ғалладандир. Ҳамма ерларда обод қишлоқлар, канал ва ариқларнинг бўйларида экинзорлар, узумзорлар ва серҳосил боғлар... Уларнинг эгалари бой-бадавлат ва фаровон ҳаёт кечирадилар. Етиштирилган ғалла ва мева истехмол талаби даражасидан ортиқроқ. Ғалла ва меванинг истеъмолдан ошиб қолган қисмини теварак-атрофда кўчиб юрган қабилаларга, қозоқлар ва туркманларга, Абулхон ва Мингқишлоқ халқига олиб бориб сотадилар. Хиваликлар кўпроқ буғдой экадилар ва ғалла уларнинг юртида яхши битади. Унинг катта қисми сотувга юборилади. (Хиваликлар) буғдойдан бошқа яна шоли экадилар, лекин кўзланган миқдорда ҳосил ололмайдилар, чунки шоли сувда ўсади, сув эса кам. Шунга қарамай, хиваликлар уни экадилар, чунки ундан тайёрланган таом ўта ширин бўлади...Лекин уни сотишга чиқармайдилар, ўзларига зўрға етади. Хонликда кунжут ҳам яхши ўсади. Ундан мой оладилар ва кўп қисмини қўшни юртларга олиб бориб сотадилар. Ҳаракат қилсалар уни бундан ҳам кўпроқ миқдорда етиштириш мумкин. Кунжут мойи хонликда кўпроқ етиштирилади. Лекин арпа билан каноп Хивада яхши ўсмайди. Шу сабадан уни кам экадилар. Уаноп мойи ўрнига кунжут мойини кўпроқ ишлатадилар... От еми учун кўпроқ юлғун деб аталган ўт ишлатилади. Уруғи овқат учун ишлатилади, лекин уни кўп қайнатиш керак бўлади. Бу таом кўжа деб аталади... Боғларида кўп миқдорда турли навли узум етиштирилади. Аҳоли уни қуритиб сотадилар. Биз уни кигмиш деб атаймиз. Уни узумнинг шундай аталган навидан тайёрлайдилар, унинг уруғи бўлмайди. Хиванинг боғларида кўп миқдорда турли навли олма ҳам етиштирилади, олмурут, бодом, нок, гилос, олча, тут ва анор, шунингдек, бошқа мевалар етиштирилади. Сабзавотдан, Россияда ўсадиган карам, шолғом ва картогкадан бошқа ҳам сабзавот етиштирилади. Пиёзи йирик бўлади. Хиванинг қовуни ва тарвузи катта ва ширин бўлади. Хива хонлигида бундан (ғалачилик, боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликдан) ташқари, ҳунармандчилик билан ҳам шуғулланадилар. Улар ўзлари учун зарур бўлган кийимлардан ташқари, ўзлари ишлаб чиқарган ипак ва ип матолардан ва Бухородан сотиб олиб келинган матолардан кийим-кечак тикадилар. Улар тўқилган газмол чиройли ва нафис бўлмаса-да, пишиқлиги билан ажралиб туради. Корхоналар йўқлиги сабабли кийим-кечак билан ўзларини зўрға таъминлайдилар, бошқа юртларга мол чиқаролмайдилар. Хивалик туркманлар туя жунидан чодир, арқон, чиройли ва пишиқ шиламлар тўқийдилар. Хиваликлар (бундан ташқари) чиройли ипак белбоғлар ҳам тикадилар. Лекин, у ҳам, бошқа қўл маҳсулотлари сингари, четга чиқарилмайди, Хиванинг ўзида қолади. Хиваликлар бой-бадавлат ва тўкин-сочин яшамайдилар, пуллари кам. Топгани кундалик тирикчилик ва хонга солиқ тўлашдан ортмайди. Умуман олганда, хиваликлар ҳунармандчиликда кўп ҳам мадакади эмаслар. Умуман темир идиш ва буюмларни ясамайдилар, уларни рус асирлари ясайдилар. Гарчи мис ўша ердаги конлардан қазиб олинса-да, ундан буюмлар ясашни билмайдилар. Мисдан ясалган идиш-товоқ ва бошқа буюмларни россиядан олиб келадилар. Ойна ҳақида эса ҳеч нарса билмайдилар, кўпчилик уни ҳатто кўрмаган ҳам. Шу сабадан Хивада ойна жуда кам ва қиммат». Хива хонлигининг ҳарбий аҳволи ҳақида Николай Муравьёв мана бу маълумотларни келтиради: «Муҳаммад Раҳимхон122 салтанат курсисига ўлтургунга қадар қабилалар орасида авжига минган ўзаро уруш-талашлар ва ташқаридан қилинган босқинлар оқибатида халқ, (айниқса) бадавлат кишилар ўзини босқин ва талон-тарождан сақлаш учун уйларини мустаҳкамлаб қалъага айлантирганлар. Бу мустаҳкамланган (кичик) қалъалар, ёки қўрғонлар кўпинча ўзларининг далалари, ёки боғлари ўртасида қурилган. Унинг ичида турар жойлар, ҳовузлар, қўрғон соҳиби ва хизматкорларининг уйлари, тегирмон, қушхона, молхона, омборхона ва бошқалар фавқулодда юз берган ҳодисалар вақтида 100-150 кишини сақлайдиган нарсалар бор. Бу қалъалар тўрт бурчакли, пахсадан бино қилинган, баъзиларида девор тагига тош қўйилган. Деворининг паст қисми тўрт аршин123, тепа қисми ярим аршин, баландлиги – уч сажен124 атрофида, девор ташқарисида, (ҳар ер-ҳар ерда) пахсадан думалоқ суянчиқлар қўйилган. Деворнинг тепа қисмига кўнгиралар қилинган. Хонликнинг юқорида тилга олинган бешта шаҳари Хива, Янги Урганч, Шовот, Кот ва Гурлан ҳам мустаҳкам пахса девор билан ўралган. Шу сабабдан хиваликлар уларни қалъа деб атайдилар...Қалъаларда биронта ҳам замбарак йўқ, уларда аскар ҳам йўқ. Шаҳарларини аҳолининг ўзи ҳимоя қилиши керак бўлади. Хиваликларда мунтазам қўшин йўқ. Уруш чиқиб қолгудек бўлса, қўшин ўзбеклар ва туркманлардан тузилади. Қўшин асосан сипоҳийлар табақасидан. У хоннинг буйруғи билан белгиланган ерга тўпланади ва асосан отлиқ аскардан иборат бўлади. Н.Муравбёвнинг эсдаликларида ўзбекларнинг феъл-атвори, табиати ва қиёфаси ҳақида эътиборга лойиқ маълумотлар келтирилган. Унда хусусан ўқиймиз: «Ўзбеклар умуман ақлли ва ёқимли, ҳазил-мутойибани яхши кўрадиган, бирон ишга жазм қилгудек бўлса, қарорида қатъий, тўғри сўз, ёлғонни ва эгриликни ёмон кўрадиган, руҳи тетик, хушбичим ва жисмоний кучли халқ... Харб ишларида ҳориб-чарчамайдилар, қўрқмас ва жасур кишилардир...» Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling