165
ижодий ишлар кўргазмаси, олимпиадалар, кўриклар,
танловлар
ташкил этиш кабилар киради.
Гуруҳ кўринишидаги мактабдан ташқари ишларга
тўгараклар, секциялар, клублар, бригадалар, студиялар ва
бошқалар киради.
Якка тартибдаги мактабдан ташқари ишларга ўқувчилар
томонидан алоҳида бажариладиган ижодий ишлар: мусиқа
асбобларида ўйнашни ўрганиш, рақс ва ашула айтиш, расм
солиш, фото ва бошқа ишларда иштирок этиш, маъруза ва
чиқишларни тайёрлаш, компьютерларда ишлаш, режиссура,
оператор, киномеханиклар тайёрлаш киради.
30-
боб. ТАРБИЯДА ОИЛА, МАКТАБ, ЖАМОАТЧИЛИК
ҲАМКОРЛИГИ
I.
Оила, мактаб, жамоатчилик ҳамкорлигининг зарурияти
Баркамол авлод тарбиясини йўлга қўйишда турли жамоат
ташкилотлари, ишлаб чиқариш, ўқув жамоалари, яшаш
жойларидаги
турли
қўмиталар,
оила,
оммавий
ахборот
воситалари, адабиёт, санъат ва бошқалар алоҳида аҳамият касб
этади.
Лекин юқорида санаб ўтилган
турли жамоалар, турли
воситалар тизимида таълим-тарбия масалаларининг биргаликда
ҳал этилиши, улар фаолиятининг бирлаштирилиши ва тўғри
мақсад сари йўналтирилиши ҳозирги
куннинг долзарб муаммоси
бўлиб қолди. Бу ишни биргаликда, ҳамкор тарзда йўлга қўйиш
учун ўқув муассасалари, улардаги
катта куч - педагоглар
жамоасини жалб этиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: