Тақризчилар: доцентлар Н


Мазкур ўқув юрти раҳбарияти синфда дарс берувчи


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Мазкур ўқув юрти раҳбарияти синфда дарс берувчи 
предмет ўқитувчиларини ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари 
билан ишлашга жалб этиши; оталар мажлиси, оналар 
мажлиси; ота-оналар билан болалар иштирокидаги қўшма 
мажлис каби тадбирларни ўтказишдан олдин шу синф 
раҳбари ва ўқитувчилари билан ҳар бир масалани пухта 
келишиб олиб, амалга ошириладиган тадбирлар режасини 
биргаликда кенг муҳокама қилгандан сўнг уни ота-оналар 
муҳокамасига олиб чиқиши мақсадга мувофиқ бўлади. 
III. 
Оилада бола тарбиялашнинг асосий шартлари 
 
Ота-оналарнинг 
ўсаётган 
ёш 
авлод 
ривожланишига, 
тарбиясига бевосита таъсири улкан аҳамият касб этади. Чунки 
уларнинг таъсири ўзига хос ва қайтарилмасдир. Шунингдек, 


167 
боланинг ўзига хос хусусиятларини ота-оналаргина яхши 
биладилар. 
Педагог буни ҳисобга олмаслиги мумкии эмас. Фақат ота-
онадаги болани билишга хос тажрибани ҳисобга олгандагина 
тарбиячи ўз фаолиятида муваффақиятга эришади. Шунинг учун 
ҳам ота-оналар билан педагоглар ўртасидаги яқин ҳамкорлик 
тарбия самарадорлигини таъминлайди. Тарбиячигина болага 
оиланинг таъсирини кучайтириш ёки, аксинча, уларнинг таъсирини 
чегаралаш имкониятига эга. 
Оилада болани тарбиялаш муаммоси ёшларни оилавий 
ҳаётга тайёрлаш муаммоси билан узвий олиб борилади. Унинг 
ечими оилада бошланиб, мактабда давом эттирилади. Мактаб 
ўқув 
режасига 
«Одобнома» 
дарсларининг 
киритилиши, 
факультатив машғулотларда юқори синф ўқувчилари учун «Оила, 
турмуш этикаси ва психологияси»нинг ўқитилиши ҳам шу муаммо 
ечимида алоҳида аҳамият касб этади. 
Жаҳон 
халқлари 
педагогикасида 
оиладаги 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling