Тақризчилар: доцентлар Н


ўтказиш каби тадбирлар ва тарбия масалалари бўйича


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

ўтказиш каби тадбирлар ва тарбия масалалари бўйича 
вазифалар қараб чиқилади. 
Бу кенгашларнинг энг муҳим ўзига хос томони мактаб билан 
мустаҳкам алоқа ўрнатишдир. Улар оталик ташкилотлари орқали 
мазкур ўқув юрта моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун, 
таълим-тарбияни амалга ошириш учун етарли шароитлар 
яратади, турли оилаларга моддий ва маънавий ёрдамлар 
уюштиради. Болалар билан турли саёҳатлар, дам олиш, спорт-
соғломлаштириш, маданий соҳаларда тадбирлар ташкил этиш ва 
ўтказишда мактабларга яқиндан ёрдам беради. Мактаб эса, ўз 
ўрнида, кенгаш аъзоларини болалар билан олиб бориладиган 
таълим-тарбия 
ишларининг 
мазмуни, 
методлари 
билан 
таништиради. 
Шунингдек, болалар тарбияси борасидаги ҳамкорликни 
маҳаллаларда ва турли яшаш жойларида ташкил этилган 
фахрийлар ва хотин-қизлар кенгашлари, лекторийлар, 
марказлар фаолияти орқали йўлга қўйиш мумкин. 
 
 
31-
боб. ЎҚУВЧИЛАРНИ АҚЛИЙ ТАРБИЯЛАШ 
3. Ақлий тарбия ва унинг мақсад ва вазифалари. 
Янги давр кишисини табиялаш муаммоси, ҳозирги 
жамият ва келажакдаги тараққиёт масалаларини юқори 
даражада ҳал этишга қодир бўлган баркамол авлодни 
тарбиялаш ҳар бир инсоннинг интеллектуал қобилиятларини 
ривожлантириш билан бевосита боғлиқ. Ижодий, мустақил 
фикр юрита оладиган шахсни шакллантириш таълим 
муассасалари олдидаги ақлий тарбия вазифаларидан 
бири ҳисобланади. 
Ақлий 
тарбия 
шахс 
интеллектуал 
маданиятини 
ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, ушбу жараён билиш 
мотивларини, фикрлаш, фаолият кўникмаларини диалектик 
тафаккур, ўқув меҳнатини рационал ташкил этишга 
қаратилган ҳамда у шахсда илмий, ижтимоий дунёқарашни 
шакллантиришга хизмат қилади. 
Ақлий тарбиянинг асосий вазифалари ўқувчиларни 
ривожланиб борувчи таълим принциплари асосида системали 
ўқитиш ва уларнинг ақлий маданиятини ривожлантириш 
бўйича синфда ва синфдан ташқари ишларни йўлга қўйишдан 


170 
иборат. Ақлий тарбия, шунингдек, ўраб турган атроф-муҳит, 
оммавий ахборот воситалари орқали ҳам йўлга қўйилади. 
Ақлий тарбияда мақсадга муфовиқ ўқитиш билан 
ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш муҳим 
аҳамият касб этади.
Ўқув дастурлари тафаккур, ақлий куч ва қобилиятларни 
ривожлантирувчи 
таълим 
принципи 
асосида 
тарбия 
вазифаларини 
белгилайди 
ва 
ўқувчиларда 
махсус 
интеллектуал кўникма ва малакаларнинг шаклланишини 
йўналтириб туради.

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling