171
маънавий кучи очилиши ҳамда унга эркинлик ва йўналиш
берилишига имкон яратилди.Юқори даражадаги мураккаблик
принципи билан Л.В.Занков бошқа
принципни,яъни дастурий
материалларни ўрганишда илгарлаб бориш принципини
боғлайди ва бунда у болаларни янги билимлар билан бойитиб
бориш орқали ривожлантирувчи
таълимни амалга оширишга
эътибор қаратади. Илгарилаб бориш шошилиш керак, дегани
эмас, балки изчиллик ва узлуксизликка доимо амал қилиш
деганидир. Ўқитувчи ва ўқувчи бу ўринда бир хил тезликда
ишлашлари керак.
Л.В.Занковнинг кейинги дидактик принципларидан бири-
бошланғич таълимда назарий билимларнинг етакчилик роли.
Бу принцип ўқитишда назарий билишни биринчи ўринга
суради. Бу ўринда назарий билимлар нафақат тушунча,
термин,
белгилар билангина эмас, балки қонун ва
боғлиқликлар билан ҳам характерланади.
Л.Занков принципларини қўллаш бошланғич синфларда
ўқув жараёнининг ривожлантирувчи таъсирини оширишга
олиб келади. Унинг яна бир ғояси болалар фаолиятини аста-
секин
мураккаблаштира
бориш
орқали
ўқувчилар
ривожланишини системали йўлга қўйишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: