Тақризчилар: доцентлар Н


Фуқаролик тарбиясини амалга оширишдаги асосий


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

2.Фуқаролик тарбиясини амалга оширишдаги асосий 
муаммолар. 
Юқорида кўрсатилиб ўтилган масъулиятли вазифаларни 
ҳал этишда педагогика фани олдида бир қатор муаммолар 
мавжуд бўлиб, улар фуқаролик тарбиясини тушуниб етишда 
ва уни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
Улар асосан: асосий халқ педагогик тушунчаларини 
амалга ошириш; яхши исм қўймоқ, едирмоқ-ичирмоқ, вояга 
етказмоқ, касб ўргатмоқ, одамлар қаторига қўшмоқ;

Халқ педагогикаси олтин хазинаси, манбааларидан 
унумли фойдаланиш (афсона, доцонлар, эртаклар, мақол ва 
маталлар, топишмоқлар, халқ қўшиқлари, амалий санъат 
дурдоналари, шоир ва ёзувчилар асарлари ва ҳ.з.);

Халқ тарбиясининг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва 
вазифаларини ҳал этиш (хулқ-атвор, одоб-аҳлоқ, ақл-заковат 


174 
ва ўзини бошқара олиш маданиятини шакллантириш, 
соқлиқни сақлаш ва чиниқтириш, бадиий-естетик дидни 
шакллантириш ва ҳ.з.);

Тарбиявий омилларни самарали қўллаш (тирик табиат, 
она 
тили, 
меҳнат, 
расм-русум, 
урф-одатлар, 
халқ 
ҳунармандчилиги, турмуш-тирикчилик ва ҳ.з.); 
Тарбия 
усуллари 
(ўрнак 
кўрсатиш, 
тушунтириш, 
ишонтириш, ишонч, дуо, илтимос, маслаҳат, миннатдорчилик, 
пичинг, танбеҳ, хайфсан, кўндириш, таъқиқ, огоҳлантириш ва 
ҳ.з.); 
Тарбия воситалари (халқ оғзаки ижоди асарлари, халқ 
ўйинлари ва байрамлари, хашарлар, шанбаликлар); 

Инсон турмуш тарзи педагогик концепцияси (давлат, 
оила, жамият, халқ); 
Дунё халқлари педагогик маданиятларидаги ўзига хослик 
ва умумийликка эътиборни қаратиш (умумбашарий педагогик 
маданият, туркий халқлар педагогик маданияти, славян 
халқлари педагогик маданияти ва ҳ.з.) 
Халқ тарбиячилари тажрибаларига суяниш (ота-она, 
кексалар, устозлар, қўшнилар, халқ обрўсини қозонган 
одамлар, адиблар ва ҳ.з.) 
Халқ педагогикасидаги инсоний идеаллар (чин инсон, 
мард йигит, оппоқ соқолли донишманд қария, сўзга чечан 
момо, сулув ва оқила қиз ва ҳ.з.) 

Замонавий таълим-тарбия жараёнини халқ педагогикаси 
андозаларига мувофиқ ривожлантириш (мактаб ёшигача 
бўлган болаларни тарбиялашнинг педагогик консепцияси
умумий 
ўрта 
таълим 
мактабларининг 
таълим-тарбия 
ишларини халқ педагогикаси йўналишида уюштириш) 
муаммолари; 

Мураббий ва ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратларини 
ривожлантириш муаммолари (миллий ўқитувчининг касбий 
маҳорати, олий таълим муассасаларида психология ва 
педагогика 
фанлари 
мазмунини 
такомиллаштириш 
муаммолари, ўқитувчиларни тайёрлаш халқ педагогикаси 
билимларининг ўрни ва бажарган хизматлари) ана шулар 
жумласидандир. 


175 
Бу муаммоларни ҳал этиш бугунги кунда ечимини 
кутаётган долзарб вазифалардан биридир. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling