Тақризчилар: доцентлар Н


Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсади -


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсади - барча 
таълим 
муассасаларида 
педагоглар 
томонидан 
тарбияланувчиларнинг маънавий-ахлоқий фаолиятларини 
ташкил этиш ва йўлга қўйиш орқали уларни юксак 
маънавиятли, ахлоқан пок, инсоний фазилатларни ўзида 
мужассамлаштирган ёшларни янги авлодини тарбиялашдан 
иборат. 
Маънавий-ахлоқий тарбия - ёш авлодни халқнинг бой 
миллий-маданий тарихий анъаналарига, урф-одатлари ҳамда 
умубашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий, 
педагогик шакл ва воситалари ишлаб чиқилиб, амалиётга 
жорий этиладиган тарбиядир. 
Маънавият (арабча-маънолар мажмуи) кишиларнинг 
ички, рухий, ахлоқий қиёфа тушунчаси бўлиб, маълум 
бир 
ахлоқий 
меъёрлари 
асосида 
яшаш 
тарзи 
ҳисобланади. 
Маънавий-ахлоқий тарбия вазифалари инсоннинг 


178 
жамиятдаги ўрнидан, вазифасидан келиб чиқади. Шунга 
кўра 
маънавий-ахлоқий 
тарбиянинг 
вазифалари 
қўйидагилардан иборат: 
1.Болалар ва ёшларни жамиятдаги маънавий-ахлоқий 
меъёрларга изчиллик билан ўргатиб бориш: 
2.Болаларнинг 
маънавий-ахлоқий 
тажрибаларини 
шакллантира бориш: 
3.Уларнинг онги, ҳис-туйғусини, хулқини умуминсоний ва 
миллий одоб нормаларини ўзлаштиришга қараб йўналтириб 
бориш. 
4.Жамият 
аъзоси, 
шахснинг 
ахлоқий 
қиёфасини 
шакллантириш. 
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни: узлуксиз таълим 
тизимида болалар ва ёшларнинг ахлоқий сифатларини 
шакллантиришнинг жуда кенг дастури мавжуд. Бу катта 
мураккаб дастурнинг асосий йўналиши ахлоқ-одоб меъёрлари 
билан белгиланган. Бунга ўқувчиларни жамиятга, меҳнатга, 
инсонларга 
ва 
ўз-ўзига 
бўлган 
муносабатларини 
шакллантириш киради. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling