186
Катта мактаб ёши. Бу ёш объектив эстетик баҳолашга асос
бўладиган тугал дунёқараш тизими билан характерланади. Шу
муносабат билан турмушнинг эстетик томонларини идрок этиш
катта мактаб ёшидагиларда ўсмир ёшидагига қараганда
танлаш
хусусиятига эга. Бошқа ўзига хос хусусияти ушбу ёшдагиларда
ўзининг ҳаётий ўрнини белгилаш ва ифодалашда намоён бўлади.
Катта мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг эмоционал-ҳиссий дунёсида
марказий ўринни инсон эстетикаси ва унинг хулқи эгаллаган
бўлади.
Эстетик тарбия тизими. Болалар ҳаёти
эстетикаси,
табиатни эстетик идрок этиш санъат воситасида,
эстетик тарбия
орқали амалга оширилади. Бу ўринда дарс ва дарсдан ташқари
вақтларда эстетик тарбияни амалга ошириш йўллари ҳақида
батафсил тушунча бериш мумкин.
II. Жисмоний тарбиянинг вазифалари ва мазмуни
Жамиятимизда ўсаётган ёш авлод жисмоний соғлом, ҳар
томонлама ривожланган бўлиши учун меҳнатга ва
Ватан
ҳимоясига тайёрлик сифатларига эга бўлиши учун жисмоний
тарбияга доимо катта эътибор бериб келинмоқда.
Жисмоний
тарбия баркамол авлод ривожланишининг ва уни тарбиялашнинг
муҳим воситаси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: