189
водийларни ўзлаштириш, санитария - соғломлаштириш юзасидан
турли юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган тадбирлар,
бошқа мамлакатлар билан экологик
муаммолар ечими юзасидан
тузилган шартномалар, ўтказилаётган халқаро
анжуманлар
ёшларнинг экологик таълим ва тарбиясида алоҳида қимматга эга
эканлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Умуман олганда, экологик тарбия нафақат мактаб ўқувчилари
таълим-тарбия тизимида, балки республикамиз халқининг олдида
турган энг катта муаммо бўлиб қолаётганлигини ҳисобга олганда
бу ишда барчанинг фаол иштирокини таъминлаш муҳимдир.
З6-боб. СИНФ РАҲБАРИ ВА ГУРУҲ МУРАББИЙСИ
I. Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийсининг асосий вазифалари
Барча таълим муассасаларининг ўқувчи
талабалар билан
ишлай олиш қобилиятини кўрсата олган тажрибали,
ташкилотчи
ўқитувчиларидан мактабларда синф раҳбари, академик лицей,
коллеж ва олий ўқув юртларида гуруҳ мураббийлари буйруқ билан
тайинланади.
Синф раҳбари ёки гуруҳ мураббийсининг ташкилий-
тарбиявий вазифалари кўп қиррали ва масъулиятли
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: