Тақризчилар: доцентлар Н
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
мустақиллигининг
кенгайиши, таълимни бошқаришнинг давлат-жамият тизимига ўтилиши; таълимнинг инсонпарварлашуви, инсон қобилиятларининг очилиши ва унинг таълимга нисбатан бўлган турли-туман эҳтиёжларинннг қондирилиши, миллий ва умумбашарий қадриятлар устуворлигининг таъминланиши, инсон, жамият ва атроф- муҳит ўзаро муносабатларининг уйғунлашуви; таълимнинг ижтимоийлашуви, таълим олувчиларда эстетик бой дунёқарашни ҳосил қилиш, уларда юксак маънавият, маданият ва ижодий фикрлашни шакллантириш; таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, бу жараённинг ҳар томонлама камол топган инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги; - иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларга таълимнинг энг юқори даражасидан изчил равишда фундаментал ва махсус билимлар олиш учун шарт-шароитлар яратиш. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарорининг 1-иловасида: «Мактабда иқтидорли болаларни излаш, танлаб олиш ва ўқитиш бўйича аниқ мақсадли ишлар амалга оширилади. Улар учун махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ҳамда уларга қўшимча илмий-услубий адабиётлар берилади. Иқтидорли ва истеъдодли болалар таълим дастурларини ўзлаштиришнинг якка тартибдаги жадвалига эга бўлишлари мумкин», деб таъкидланган. 38- боб. МАКТАБ ҲУЖЖАТЛАРИ I. Ўқув-педагогик ҳужжатлар Узлуксиз таълимнинг фаолият олиб бориши давлат 197 стандартлари асосида турли даражалардаги таълим дастурларининг изчиллиги асосида таъминланади. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига раҳбарликнинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан ушбу таълим муассасаларидаги ҳужжатларни тўғри юритишга, дастлабки ахборотларни ўз вақтида ҳисобга олиш, маълумотларнинг тушунарли бўлиши ҳамда такомиллашиш принципларига риоя қилинишига боғлиқ. Мактабнинг ўзига юкланган вазифаларни бажариши, унинг фаолияти натижалари ўқув-тарбия ишларини режалаштириш ҳамда хўжалик тадбирларини амалга ошириш билан, ўқув педагогик ишлар ҳисобини юритишга мактаб ишларини бошқаришни ташкил этишга, дастлабки бухгалтерия ҳисобини таъминлашга доир статистик ишлар билан боғлиқ бўлган махсус ҳужжатларда акс эттирилади. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг асосий кўпчилигига марказлаштирилган бухгалтериялар хизмат кўрсатади. Бу бухгалтериялар Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмалари ва услубий йўл-йўриқлари ҳамда махсус идораларнинг кўрсатмаларида белгиланган шакллар ва қайдлар бўйича харажатлар таркибини ҳисобга олиб борадилар. Турли ҳужжатлар учун ҳар хил сақлаш муддатлари белгиланган. Сақлаш муддатини кўрсатиш қулай бўлиши учун қисқартмалар жорий этилган. ДС-доимий сақлашга, ВС-3 вақтинча сақлашга. Сақлаш муддати 3 йил ва ҳ. Мактаб ҳужжатлари ўз вақтида, аниқ, тушунарли қилиб расмийлаштирилиши, уларда келтирилган маълумотларнинг тўғрилигига ишончсизлик туғдирадиган доғ ва бўёқлар бўлмаслиги керак. Ҳужжатлардаги ёзувлар сиёҳ ёки ёзув машинасида ёзилади. Ҳужжатдаги текстда ёки рақам маълумотларида йўл қўйилган хатолар қуйидагича тузатилади: хато ёзилган сўз ёки рақам ўқиш мумкин бўладиган тарзда чизилиб ўчирилади, устига эса тўғри маълумотлар ёзилади. Барча киритилган тузатишлар келишилган ва ҳужжатни расмийлаштирган шахслар томонидан имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling