195
вазифалари
тўғрисидаги
ҳукумат
қарорлари,
«Таълим
тўғрисида»ги Қонун, Президентимиз
асарлари ва республикамиз
таракқиётининг асосий тамойиллари «Баркамол авлод -
Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» қомусий дастур мактабни
бошқаришнинг методологик асосидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6
октябрдаги «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш
тизимини
тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни тарбиялаш тўғрисида»ги
фармони таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилишда муҳим
аҳамиятга эга бўлди.
Мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни
замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар
тайёрлашнинг янги тизимини барпо этиш келажак учун баркамол,
салоҳиятли авлодни тарбиялашни мақсад қилиб қўяди.
Ўзбекистон Республикасидаги таълим тиэими «Таълим
тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда
амалга оширилади: мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими,
олий таълим, олий таълимдан
кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта
тайёрлаш, мактабдан ташқари таълим, оиладаги таълим ва
мустақил равишда таълим олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: