Тақризчилар: доцентлар Н


Ота-оналар билан ишлаш синф раҳбарининг асосий


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

2. Ота-оналар билан ишлаш синф раҳбарининг асосий 
вазифаларидан ҳисобланади. Бу иш агар системали тарзда 
ва илмий асосланган ҳолда, синф раҳбарининг умумий 
фаолияти билан бирга қўшиб олиб борилса, муваффақият 
келтиради. 
Ота-оналар билан ишлаш тизимининг асосий элементлари 
оилани ўрганиш, унинг урф-одатлари, анъаналари, оилада ота-
она ҳамда катталарнинг ўрни, микроиқлим, ундаги тарбия 
характери, бола тарбиясида ота ёки онанинг ўрни, бола 
тарбиясида оилавий ҳамкорлик, мактаб ва ота-оналар ўртасидаги 
ягона талабларга риоя қилиш, ота-оналар ўртасида кундалик 
янгиликлар муҳокамаси, мактаб ва оила ўртасида бола 
ривожланиши тўғрисида ўзаро ахборот алмашиб туриш, биргалик-
да қарорлар қабул қилиш, зарур педагогик ёрдам, маслаҳатларни 
уюштириб туриш, ота-оналарни синф ва мактабдаги турли тарбия 
мавзусидаги тадбирларга таклиф этиш, жамоатчиликни оила ва 
мактаб ҳамкорлигига кенг жалб этишдан иборат. 
Синф раҳбарининг ота-оналар билан олиб борадиган ишлари 
ягона талаблар асосида ўзаро ишонч, ҳурмат, ишчан 
муносабатларга таяниб йўлга қўйилиши керак. 
Мураббийлар, гуруҳ раҳбарларининг талаба ёшларнинг ота-
оналари билан ишлаши ўзига хос хусусиятга эга. Бундай 
шароитда талаба ёшларнинг ота-оналари билан телефон орқали 


193 
сўзлашувлар, хат ёзишувлар, уларни ўқув юртига таклиф этиш 
орқали келишиб олиш, маслаҳатли ишларни биргаликда бажариш, 
бошқа талабалар ёрдамида ота-оналар билан системали 
алоқалар ўрнатиш фойдалидир. 
Айниқса, бундай ишлар синф ёки гуруҳ ота-оналар фаоллари 
қўмиталари орқали муваффақиятли ҳал этилиши мумкин. Шунинг 
учун синф раҳбари шундай фаоллар, қўмиталар фаолиятини 
бирлаштириш ва йўналтиришга алоҳида эътибор бериши лозим. 
V. Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийси ишларини 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling