Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

маърифий-маънавий 
тадбирлар асосида ўқувчи-талаба ёшларга сингдириш ва 
улар ўртасида кенг тарғиб этишдан иборат. 
Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийси энг янги воқеа ва 
ҳодисаларни, республикамиздаги ва жаҳондаги ўзгаришларни 
биринчи бўлиб ёшларга етказувчи ҳисобланади. Яхши 
тарбиячи - аввало, юқори инсоний фазилатли, тўғрисўз, 
ҳалол ва барча ҳаракатлари ҳамда фикри билан маданиятли 
инсондир. У тарбияланувчиларининг маънавий дунёсини, 
қарашларини билиши, уларнинг қувончи ва қайғусига доимо 
шерик бўлиши, уларнинг ишончига кира олиши, чидамлилик 
ва камтарлик сифатларига эга бўлиши лозим. 
Замонавий синф раҳбари ва гуруҳ тарбиячиси ҳозирги 
давр назарий билимлари билан қуролланган, педагогик 
интуицияга эга бўлган, ўқитувчи ва болалар билан тез 
муомалага кириша оладиган, ўқувчиларнинг ҳиссиёти ва 
иродасини усталик билан бошқара оладиган мутахассисдир. 
У тадқиқотчи ва ташкилотчи, жамоатчи сифатида ўзининг 
бутун қалбини ўқувчи талабаларга бағишлай олади. Синф 
раҳбари ва гуруҳ мураббийсининг юксак касбий сифатларидан 
бири тарбияланувчининг маънавий шаклланишини олдиндан 
белгилай 
олиш 
ва 
бутун 
жамоа 
ривожланишини 
режалаштиришдан иборат. Буни қисқа қилиб қуйидаги схемада 
бориш мумкин: мақсад-режа-тизим. 
III. Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийси ишлари тизими 
 
Синф раҳбари ва гуруҳ мураббийсининг фаолиятини мазкур 
таълим муассасаларидаги барча маънавий-ахлоқий тарбиявий 


191 
ишларнинг ажралмас қисми сифатида тушуниш керак. Шунинг 
учун улар ўзларининг бутун фаолиятини ишлаётган таълим 
муассасасидаги бошқа ташкилотлар, жамоалар билан келишиб
мувофиқлаштириб йўлга қўймоғи лозим. 
Синф раҳбари, гуруҳ мураббийсининг ташкилий-педагогик 
ишлари ўқувчиларни доимий ўрганиш, синф, гуруҳ жамоаларини 
ташкиллаштириш ва шакллантириш, турли ёшлар ташкилотлари 
билан биргаликда ишлаш, ота-оналар билан ҳамкорликда 
фаолият кўрсатишдан иборат. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, ҳозиргача ёш синф 
раҳбарлари, гуруҳ мураббийларига услубий ёрдам берувчи 
намунавий 
тарбиявий 
ишлар 
дастури, 
яқин 
келажакка 
мўлжалланган тадбирлар тизимининг йўқлиги, ишлаб чиқилмагани 
бу ишда маълум қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling