Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Кичик мактаб ёши. Бола учун мактабдаги янгича шароит 
унинг бадиий фаолиятни тушунишга интилишига туртки беради. 
Лекин унинг қизиқишлари қисқа муддатли, юзаки ва тарқоқ ҳолда 
бўлиб қолаверади. Ушбу ёшда бола расмни кўраётганда ундаги 
тасвирга эътибор беради, холос. Аста-секин унинг эътиборини 
расмдаги деталлар жалб эта боради. Эмоционал ҳис-ҳаяжон, 
асосан, тасвирдагини идрок этишдан қониқиш ва қониқмаслик 
кайфиятида бўлади. 
Ўсмир ёши. Ўсмир ёшида ўзига хосликни ифодаловчи ҳолат 
ўз-ўзини англаб етиш, шу билан бирга, исботлаш ва ифодалашга 
эҳтиёжнинг юзага келишидир. Ўсмир баъзан ҳиссий-эстетик 
тажрибага, ўраб турган дунёдаги ҳодисаларни умумлаштириш 
қобилиятига эга бўлади. Шунинг учун санъат асарини идрок 
этишда, кичик ёшдагиларга қараганда, санъат асари мазмунига 
кириб боришга ҳаракат қилади. Бу ёшда бола у ёки бу санъат 
соҳасини мустақил эгаллаш мақсадини қўя олади. 


186 
Катта мактаб ёши. Бу ёш объектив эстетик баҳолашга асос 
бўладиган тугал дунёқараш тизими билан характерланади. Шу 
муносабат билан турмушнинг эстетик томонларини идрок этиш 
катта мактаб ёшидагиларда ўсмир ёшидагига қараганда танлаш 
хусусиятига эга. Бошқа ўзига хос хусусияти ушбу ёшдагиларда 
ўзининг ҳаётий ўрнини белгилаш ва ифодалашда намоён бўлади. 
Катта мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг эмоционал-ҳиссий дунёсида 
марказий ўринни инсон эстетикаси ва унинг хулқи эгаллаган 
бўлади. 
Эстетик тарбия тизими. Болалар ҳаёти эстетикаси
табиатни эстетик идрок этиш санъат воситасида, эстетик тарбия 
орқали амалга оширилади. Бу ўринда дарс ва дарсдан ташқари 
вақтларда эстетик тарбияни амалга ошириш йўллари ҳақида 
батафсил тушунча бериш мумкин. 
II. Жисмоний тарбиянинг вазифалари ва мазмуни 
 
Жамиятимизда ўсаётган ёш авлод жисмоний соғлом, ҳар 
томонлама ривожланган бўлиши учун меҳнатга ва Ватан 
ҳимоясига тайёрлик сифатларига эга бўлиши учун жисмоний 
тарбияга доимо катта эътибор бериб келинмоқда. Жисмоний 
тарбия баркамол авлод ривожланишининг ва уни тарбиялашнинг 
муҳим воситаси ҳисобланади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling