режалаштириш ва ҳисобга олиш
Синф ёки гуруҳ тарбияланувчилари билан ишлашнинг муваф-
фақияти ишларни қанчалик тўғри ва оқилона режалаштиришга
боғлиқ. Синф раҳбари, гуруҳ мураббийси фаолияти келажакни
мўлжаллаб йўлга қўйилади. Шу маънода унинг вазифаси жамоанинг
ҳар бир аъзоси, ўқувчи ёшлар келажагини тўғри режалаштиришдан
иборат. Тарбиявий ишларни лойиҳалаштириш тарбиянинг мақсад
ва вазифаларини аниқ тасаввур этишдан бошланади.
Синф раҳбари ўз иш режасини тузишда қуйидаги қатор
талабларга риоя қилиши керак:
а)
тарбия вазифаларининг тўғрилиги ва аниқлиги;
б) режанинг қисқалиги ва деталлаштиришда меъёрга
риоя қилиш;
в)
ўқувчилар фаолиятини ташкил этишнинг энг маъқул
вариантларини танлаш;
г)
мўлжалланган ишларни режалаштиришда унинг
кундалик аҳамияти ва узоқни мўлжаллаб тузилганлиги;
д)
педагогик
раҳбарлик
ва
ўқувчи-талабалар
фаоллигининг бирлиги;
е) мазкур таълим муассасаси ички ишларининг
ташқаридаги ишлар билан узвийлиги;
ж)
ўқувчи-талабанинг
тарбияланганлик
даражаси
билан уларнинг ҳаёт тарзи ўртасида боғлиқлик;
з)
ёш ва ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олиш;
к) шахс тарбияланганлик даражасини назарда тутиш;
л) таълим муассасасининг турли тадбир ва режалари
билан келишилганлиги;
Синф раҳбари иш режасининг тузилиши:
1. Синфга умумий тавсия, тарбия вазифалари, тарбиявий
фаолият тизими.
194
Тарбиявий ишлар мазмуни - ўқувчилар умумий
дунёқарашини кенгайтириш, сиёсий, маънавий-ахлоқий,
Do'stlaringiz bilan baham: |