Тақризчилар: доцентлар Н


II. Мактабда услубий ишлар


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

II. Мактабда услубий ишлар 
 
Мактаб 
услубий 
ишлари 
таълим-тарбия 
ишларининг 
сифатини оширувчи энг муҳим воситалардан биридир. Услубий 
ишларнинг мақсади ўқитувчиларнинг ғоявий-сиёсий-ижтимоий 
фаолият даражасини ва замонавий педагогик технология, ахборот 
технологияси ва педагогик маҳоратни ошириб боришдан иборат. 
Педагогик кенгаш фаолияти билан мактабдаги услубий 
ишлар биргаликда олиб борилади. Услубий бирлашмаларга 
педагогик кенгашда фақат кўргазмалар берилади. Услубий 
бирлашмалар мажлисларида белгиланган масалани чуқурроқ 
ўрганиб, зарур тавсиялар ишлаб чиқилади ва кундалик иш 
фаолиятига татбиқ қилинади. 
Мактабдаги услубий ишлар мактабнинг умумий режасида 
ва предмет ўқитувчиларининг, бирлашма раисларининг иш 
режасида ифодаланади. Бу режада қуйидагилар акс этиши 
мумкин: 
5. ўқув йилининг 1- ва 2-ярмида синфлар бўйича 
ўтказиладиган очиқ дарслар мавзуси; 
6. ҳар ой мобайнида ўқитувчилар кузатадиган дарслар; 
7. ушбу фан методикасига оид маърузалар матни; 
8. ўқитувчиларга бериладиган айрим топшириқлар 
мавзулари; 
9. назорат ишларини ўтказиш ва таҳлил қилиш; 
10. ўқитувчиларнинг дафтарлари, синф ҳужжатларини 
ўрганиб чиқиш; 


202 
11. ўқитувчилар кузатган дарслар таҳлилини тинглаш 
ва бошқалар. 
Услубий ишларга мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича 
ўринбосари умумий раҳбарлик қилади ва кузатиб боради. Ҳар бир 
мактабда методика хоналари ташкил қилиниб, унда турли 
предметларнинг методикасига оид матнлар, янги адабиётлар, 
илғор ўқитувчилар ва синф раҳбарларининг иш тажрибалари 
ёритилган матнлар сақланади. 
Мактабнинг ота-оналар билан олиб борадиган ишлари 
«Таълим тўғрисида»ги Қонун билан мустаҳкамланган бўлиб, 
мактаб маъмурияти ўқитувчи ва синф раҳбарларининг энг яхши 
ишларини ҳисобга олиб бориши, лозим топилса, ушбу ишни 
вилоят, республика педагогик ўқишларига тавсия қилиши керак. 
Бу билан илғор педагогик тажрибалар кенг оммалаштирилади, 
ўқитувчилар ўз устларида унумли ишлашга, самарали усулларни 
қидириб топишга илҳомлантирилади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling