Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

СЎЗ БОШИ 
Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим Давлат таълим 
стандартлари, олий таълим стандарти (2008-йил), Олий таълим 
йўналишлари 
ва 
мутахассисликлари 
классификаторига 
киритилган “Педагогика ва психология”,”Бошланғич таълим ва 
спорт тарбиявий иш”, “Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият”, 
“Миллий истиқлол ғояси; хуқуқ ва маънавият асослари”, “Тасвирий 
санъат ва муҳандислик графикаси”, “Мусиқий таълим”, “қирғиз 
тили ва адабиёти” таълим йўналишлари учун ўқув фани сифатида 
“Педагогика назарияси ва тарихи” университет ва бошқа 
педагогика олий ўқув юрти талабаларини касбий-педагогик 
тайёргарлиги тизимида етакчи ўрин эгаллайди. 
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги томонидан (2008 йил) тасдиқланган 
узлуксиз таълим давлат стандартидаги умум касбий фанлар 
блоки бўйича қўйилган талаблар асосида ишлаб чиқилган 
“Педагогика назарияси ва тарихи” намунавий ўқув дастурига 
муфовиқ тайёрланди. 
Ҳозирги даврда мазкур курсни ўқитиш бўлғуси ўқитувчиларда 
педагогик маданиятни ривожлантириш, уларда янгича тафаккурни 
таркиб 
топтириш, 
ўқитувчи-тарбиячи, 
ёшлар 
мураббийси 
вазифаларини 
ижодий 
бажариш, 
умумий 
тайёргарликни 
таъминлашга йўналтирилган. 
Республикамиз 
Президенти 
И.А.Каримов 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси ИХ сессиясида сўзлаган нутқида 
таъкидланганидек, 
«Мамлакатимизнинг 
истиқлол 
йўлидаги 
биринчи қадамларданоқ, буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада 
юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, 
унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан 
уйғунлаштириш асосида жахон андозалари ва кўникмалари 
даражасига 
чиқариш 
мақсадига 
катта 
аҳамият 
бериб 
келинмоқда». 
Педагогика назариясидан ҳар бир бўлғуси ўқитувчи-бакалавр, 
қайси фан мутахассиси бўлиб етишишидан қатъий назар ўқув-
тарбиявий фаолиятни муваффақиятли олиб бориши учун зарур 
бўлган педагогик билимлар ва кўникмаларнинг умумий ҳажмини, 
ўқитувчи-мураббийга хос умумий касбий ва шахсий фазилатларни 
эгаллашлари лозим. Айни пайтда ўрта махсус ва касб ҳунар 
таълими ўқитувчиларининг ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд. 



Шунга кўра ҳар бир мутахассис-ўқитувчи шахси ўзига хос 
бетакрордир ва бу ҳолат ўз навбатида бакалавр-бўлғуси 
ўқитувчиларни педагогикадан тайёрлаш мазмуни, умумий ва ўзига 
хос жиҳатлари ва алоқадорлиги ўзаро уйғунликда намоён бўлади. 
«Педагогика тарихи» талабанинг умумпедагогик билим 
даражасини кенгайтиради, педагогик меросимизга ҳурмат билан 
муносабатда бўлишга ўргатади. Таълим ва тарбия назарияси ва 
амалиёти, тарбия ва таълим, унинг ривожланиш жараёни 
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ҳар бир 
тарихий босқичда илмий билимлар даражаси билан боғлиқлиги 
тўғрисида аниқ тасаввур ҳосил қилади. Бўлажак ўқитувчи 
педагогика тарихи курсини ўрганиш давомида бошқа психологик-
педагогик ўқув фанлари, педагогик тушунчалар юзасидан фикр 
юритади ҳамда уларнинг моҳиятини тушуна боради. 
Бунда таълим ва педагогиканинг ижтимоий тараққиёт 
талабига жавоб берганлиги, илмий тараққиёт бир бутун тарбия 
назарияси ва амалиёт экани ҳисобга олинади. Таълим амалиёти, 
шунингдек, таълимдаги ютуқларнинг муҳимлиги ҳам назарда 
тутилади. 
У 
ёки 
бу 
педагогик 
концепциялар, 
таълимотларни 
тавсифлаганда шу таълимотлар ижодкорининг ҳаёти ва 
фаолиятидаги энг муҳим воқеаларни асос қилиб олиш назарда 
тутилади. 
«Педагогика назарияси ва тарихи» фанининг мақсад ва 
вазифалари: Бўлғуси ўқитувчиларнинг ҳозирги замон педагогика 
фанининг назарий асослари билан қуроллантириш; «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури»ни амалга ошириш шароитида 
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда таълим самарадор-
лигини ошириш учун уларда зарур кўникмаларни ҳосил қилиш; 
бўлғуси ўқитувчиларнинг педагогик тафаккурини шакллантириш 
негизини яратиш; педагогик фикрлаш қобилиятини таркиб 
топтириш; «Таълимнинг педагогик қонуниятлари ҳамда тамойил-
лари»га мос ҳолда тегишли қарорлар қабул қилиш; коррецион 
(махсус) педагогика асосларини тушуниш; Форобий, Беруний, Ибн 
Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Алишер Навойи, Абдулла Авлоний, Ян 
Амос Коменский, К.Д.Ушинский ва бошқа мутафаккирларнинг 
таълимий-ахлоқий, умумбашарий қадрият-лари, «Куръони Карим» 
ва «Ҳадиси Сҳариф»даги умуминсоний ва маънавий-ахлоқий 
тамойилларни ўрганиш; ҳозирги замон таълим технологияларини 
билиш ҳамда уларни амалиётда қўллай олишдан иборатдир. 




Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling