10
2.
Тарбиявий таъсир натижасини олдиндан кўра билишга
интилиш.
3.
Бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларга, тарбияланувчиларга
нисбатан янгича қараш қобилияти.
4. Ўзини тарбияланувчи ҳолатига қўя билиш, атроф-
муҳитга нисбатан унинг қарашини кўра билишга интилиш.
Қобилиятлар:
1.
Дидактик қобилият.
2.
Академик қобилият.
3.
Перцептив қобилият.
4.
Нутқ қобилияти.
5.
Ташкилотчилик қобилияти.
6.
Авторитар қобилият.
7.
Коммуникатив қобилият.
8.
Педагогик хаёл.
9.
Диққатни тақсимлай олиш қобилияти.
10.
Умуминсоний ва миллий қадриятларни билиш ва
тарғиб қила олиш қобилияти.
Ушбу педагогик-психологик қиёфа педагогларни танлашда,
уларнинг билим қобилиятларини ташҳис қилишда қўлланиши
мумкин.
IV. Ўқитувчи шахсининг ҳусусиятлари
Ғоявий йуналишда: илмий дунёқараш ва эътиқод; ижтимоий
эҳтиёж ва ахлоқий заруриятларни чуқур тушуниш; ижтимоий ва
фуқаролик бурчини англаш; ижтимоий-сиёсий фаоллик.
Педагогик касб йўналишида: ўқувчиларни
севиш ва улар
билан ишлашга қизиқиш, педагогик фаолиятдан ҳузурланиш;
руҳий педагогик зийраклик ва кузатувчанлик, педагогик такт,
педагогик талабчанлик; қатъийлик; ўзини
тута билиш; касбий
лаёқатлилик.
Билиш борасида: кенг илмий савия, маънавий эҳтиёж ва
қизиқиш, интеллектуал қизиқиш, янгиликни ҳис қила билиш;
ўзининг педагогик маълумотини оширишга интилиш.
Педагогнинг вазифаси педагогларга
хос касбий билим ва
маҳоратни қўллашга интилишдир. Албатта, педагогларнинг ўз
маҳоратларини ишга солишлари билан боғлиқ асосий йўналиш -
бу ўқитиш, билим бериш, тарбия бериш, ўқувчиларнинг
билим
савиясини ошириш ва уларнинг малакаларини шакллантиришдан
11
иборат. Бу йўналишларнинг ҳар бири доирасида муайян хатти-
ҳаракатлар бажарилади ва бу ишлардан кўзда
тутилган
вазифалар кўп ҳолатларда яширинган бўлиб, ҳамма вақт ошкора
кўриниб турмайди. Шунга қарамасдан, педагог ишининг моҳиятига
қараб, касбий педагогик фаолиятнинг асоси нима эканлигини
аниқлаймиз: ўқитувчининг асосий вазифаси - бу таълим ва тарбия
бериш, малакаларни шакллантириш жараёнларини бошқаришгина
эмас, шунингдек мустақил билишга йўл кўрсатиш, тарбиялаш
жараёнига раҳбарлик қилишдан ҳам иборат. У ўз
вазифасини
яққолроқ англаган сари ўз ўқувчиларига мустақилликни,
ташаббускорлик ва эркинликни кўпроқ тақдим қилади.
Шунинг учун ҳам
Суқрот моҳир педагогларга «фикр
Do'stlaringiz bilan baham: