Тақризчилар: доцентлар Н


I.  ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ УМУМИЙ


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

I. 
ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ УМУМИЙ 
АСОСЛАРИ 
 
1- 
боб. ЎҚИТУВЧИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТДА ТУТГАН ЎРНИ 
1. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни бажаришда 
ўқитувчининг ўрни 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да кўзда 
тутилган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш кўп 
жиҳатдан 
ўқитувчига 
боғлиқ. 
Бозор 
иқтисодиёти 
муносабатлари шаклланаётган шароитда таълим-тарбияни 
ташкил 
этишдан 
кўзланаётган 
мақсадга 
эришиш 

ўқувчиларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар, 
баркамол инсон қилиб ўстириш вазифалари ўқитувчилар 
зиммасига юклатилган. 
Ўқитувчининг кўп қиррали ва мураккаб фаолияти замирида 
ёш авлодни баркамол шахс сифатида тарбиялаш, уларни илмий 
билимлар билан қуроллантириш каби муҳим вазифалар ётади. 
Буларни амалга ошириш эса ўқитувчининг хилма-хил фаолиятига 
боғлиқ: болаларни ўқитиш, дарсдан ва таълим муассасаларидан 
ташқари тарбиявий ишларни ташкил эта билиш ва ўтказиш, ота-
оналар ва жамоатчилик ўртасида педагогик тарғибот ишларини 
олиб бориш ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси ўқитувчидан чуқур 
билимга эга бўлишни, ўз соҳасини, ўқувчиларни севишни талаб 
қилади. 
Таълим муассасаларида таълим ва тарбия ишларини ташкил 
этувчи ва амалга оширувчи шахс, бу - ўқитувчи. Яхши ўқитувчи 
бўлиш учун педагогик назарияни эгаллашнинг ўзи етарли эмас. 
Чунки педагогик назария болаларни ўқитиш ва тарбиялаш ҳақида 
умумий қонун-қоидалар умумлаштирилган услубий ғояларни 
илгари суради. Бироқ таълим бериш жараёнида педагогик 
назарияга мос келмайдиган вазиятлар ҳам учраб турадики
уларнинг оқилона ечимини топиш учун ўқитувчидан билимдонлик, 
пухта амалий тайёргарлик, юксак педагогик маҳорат ва 
ижодкорлик талаб қилинади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling