Тақризчилар: доцентлар Н
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Экологик тарбия ва унинг тарбия тизимидаги ўрни
Жисмоний
тарбия шакллари: жисмоний маданият дарслари, тўғри ташкил этилган кундалик режим, дарсгача жисмоний машқлар, гимнастика, физкультура минутлари, катта танаффусларда ўйинлар, турли спорт мусобақалари, аттракционлар, синфдан ва мактабдан ташқари жисмоний тарбия ишлари, оммавий мусобақалар, спорт байрамлари, турли меъёрларни бажариш ва бошқалар. Жисмоний тарбияни амалга оширишда ёзги соғломлаштириш лагерларида олиб бориладиган турли мусобақалар, секциялар, турнирлар, спорт ўйинлари, алпинизм, походлар ҳам алоҳида аҳамият касб этади. III. Экологик тарбия ва унинг тарбия тизимидаги ўрни Инсон табиатнинг бир бўлаги ҳисобланиб, унингсиз яшай олмайди. Шунинг учун табиатга муносабат чуқур инсонпарварлик маъносини касб этади. У инсоннинг ўзига ахлоқий муносабат даражасига кўтарилиши зарур. Республикамизда табиатни авайлаб-асраб сақлаш, уни янада бойитиш, ёшларни унга нисбатан меҳр-шафқат руҳида тарбиялашга катта эътибор берилиб келинмоқда. Лекин имконият ва ҳақиқат доимо ҳам бир- бирига мос тушмаяпти ва, бу ўринда, кўп нарса субъектив омил - инсон омили билан бевосита боғланиб қолмоқда. Инсоннинг экологик муаммони аниқ ва тўғри ҳал этишида ғоявий-ахлоқий эътиқод катта рол ўйнайди. Бундай эътиқод ва тайёргарлик инсонга жуда ёшликдан, оила ва мактабдан бошлаб сингдирилиши лозим. Болаларнинг табиатга меҳр билан муносабати уларда ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига бўлган муносабатидан 188 бошланади. Айниқса, турли гулларга, жониворларга қараш, уларни парваришлаш болаларга маълум қувонч бағишлайди. Болаларда уларни сақлаш, ҳимоясиз жониворларга ёрдам бериш ҳисси юзага келади. Турли ҳашаротлар, қўнғиз, капалаклар, чумолиларни кузатиш уларни эҳтиётлашга истак, хоҳишни юзага келтиради. Болаларни ўраб турган табиат оламига олиб кириш орқали турли ҳодиса ва гўзалликларни сезиш, қабул қилиш, ҳис этишга одатлантириш мумкин. Дарахтларда дастлабки куртак, барглар пайдо бўлиши, ўсиши, баҳор ва кузнинг ёрқин бўёқлари, ажойиб кўринишдаги булутлар, момоқалдироқ, чақмоқ, шаррос ёққан ёмғир, ариқчадаги шўх оқаётган сувлар, ойнадаги қиш манзаралари, дарахтлардаги оппоқ қировлар - буларнинг бари болаларда олам-олам қувонч, ҳайратни юзага келтириши билан бирга, уларга меҳр-муҳаббатни уйғотади, уларни эъзозлаш, эҳтиёт қилиш ҳиссини юзага келтиради. Болалар дала-боғларда дарахтларни, ўсимликларни меҳр қўйиб парваришлаш, уларга сув-ўғит бериш, ўстиришда қатнашадилар. Бундай меҳнат болаларнинг экологик тарбиясига бевосита, жонли таъсир кўрсатади, эгалланган билимларни экологик эътиқодга айлантиришга ёрдам беради. Бошланғич синфларда экологик тарбия мақсади аста-секин табиатга, унинг объектларига, барча жониворларга қизиқиш уйғотиш орқали барча жониворларга ҳурмат билан қарашни ҳам уйғотишдан иборат. Масалан, турли сув ҳавзаларини, ариқларни, боғ, кўкаламзорлаштирилган жойларни кузатиш, ўрганиш, қушлар куни, гуллар байрами, ҳосил байрами, табиатга саёҳат ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали ўқувчиларда табиатга тўғри муносабатни тарбиялаш мумкин. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling