Тақризчилар: доцентлар Н


Бу умумий мақсад бир қатор вазифаларни белгилаш


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Бу умумий мақсад бир қатор вазифаларни белгилаш 
билан конкретлаштирилади. 
1.
Биринчи ҳаётий эҳтиёж сифатида меҳнатга онгли, 
ижодий ва масъул муносабатни, меҳнат аҳлига чуқур 
ҳурматни шакллантириш, ҳар қандай ижтимоий меҳнатни 
бажаришга тайёр туришни ўргатиш. 
2.
Ақлий ва жисмоний меҳнат маданиятини, ижтимоий 
меҳнат фаоллиги, кўникма ва малакаларини шакллантириш, 
3.
Зарур ва мақбул касбий фаолиятни бажаришга 
тайёрлаш. 
4.
Ишёқмас, дангаса, бировлар ҳисобига яшайдиганларга 
қарши муросасиз бўлишга ўргатиш. 
Республикамиз 
таълим 
муассасаларида 
меҳнат 
тарбиясининг вазифалари - инсонни яратувчи, ижодкор, 
жамият истиқболи, келажаги учун фаолият кўрсатувчилар 
қилиб тарбиялашдан иборат. 
Асосий фанларни ўқитиш жараёнида имкон қадар меҳнат 
тарбиясининг асосий вазифалари ҳал этиб борилиши керак. 


182 
Барча дарсларда меҳнат тарбиясини амалга оширишнинг учта энг 
муҳим йўналиши назарда тутилиши зарур. 
Тушунчавий-мантиқий йўналиш - меҳнатнинг роли, ишлаб 
чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш муносабатлари тўғрисида 
тушунчаларни шакллантириш. 
Ҳиссий образли йўналиш - меҳнат қаҳрамонларининг 
ахлоқий интилишлари, мотивлари ва бошқаларни очиб бериш. 
Таъсирли-амалий йўналиш - умуммеҳнат кўникмалари 
(бўлажак фаолиятни режалаштириш, иш жойи ва меҳнат 
объектини ташкил этиш ва ўз-ўзини назорат), малакаларини, касб 
танлаш мотивларини шакллантиришдан иборат. 
Умумтаълим фанлари ўқувчиларга ҳозирги замон ишлаб 
чиқариши, унинг технологик жараёнлари, уни жадаллаштиришдаги 
етакчи звено, меҳнат фаолиятидаги асосий йўналишлар тўғрисида 
билимлар тизимини мунтазам эгаллаш имконини беради. 
Меҳнат тарбияси бўйича ишлар асосий фанларни ўрганиш 
жараёнида ўқувчилар ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олган ҳолда амалга оширилади. Кичик мактаб ёшидаги болаларда 
интизомлилик, жамоа билан ишлаш ва бошқа ижтимоий аҳамиятга 
молик сифатларни тарбиялашга эътибор берилади. Ўсмир 
ёшидаги болаларда ўз меҳнати билан доимий фойда келтириш, 
меҳнатда эҳтиёжни белгилаб берувчи нарса ва воситаларга онгли 
муносабат, барча моддий ва маънавий бойликларни кўз 
қорачиғидай сақлай олиш мотивлари шакллантирилади. Катта 
мактаб ёшидаги болаларда халқ хўжалигидаги меҳнатга ахлоқий-
психологик, амалий тайёргарликни белгилаб берувчи шахс 
сифатларини шакллантиришга эътибор қаратилади. Энг муҳими, 
меҳнат тарбияси барча дарсларда системали ва изчил амалга 
оширилиши зарур. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling