173
билан бирга маълум бурч ва мажбуриятларга ҳам
эгалигини ифодалайди. Шунга кўра фуқаро маълум бир
шахс
сифатида
ўзи
эга
бўлган
ҳақ-ҳуқуқлардан
фойдалана олишигина эмас, балки зиммасидаги бурч ва
мажбуриятларни адо этиши билан ҳам белгиланади.
Фуқаролик тарбияси ҳақида ўқувчилар ва ота-оналарнинг
кўп асрлик синовлардан ўтган педагогик фикр-мулоҳазалар бу
борада кўп қиррали ва таъсирчан усуллари ҳамда йўл-
йўриқлари билан қуроллантирибгина қолмасдан, ёш
авлодга
ўзининг
маънавий
салоҳияти,
онги-шуурини
ҳақиқий
халқпарвар
қадриятлар
билан
бойитиш
ва
уни
ривожлантириш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Таълим тарбия ҳақида баҳс юртилганда “Фарзанд
тарбияси”, “инсон тарбияси”, “комил инсон тарбияси” каби
иборалар билан бир қаторда “фуқаролик тарбияси” ибораси
ҳам ишлатилади. Бу ибора мазмун жиҳатдан кенг қамровли
бўлиб, нафақат
ижтиомий, шунингдек, сиёсий маънога ҳам
эга. Бундай шароитда педагогика фани шахсни ҳам инсон,
ҳам фуқаро сифатида тарбиялаш вазифасини ўз
зиммасига
олади. Яъни, педагогика етук инсон қилиб тарбиялаш билан
кифояланиб қолмасдан, уни ўз халқининг, ўз
Ватанини
севувчи, халқи ва Ватани учун жонини фидо қилувчи инсон
қилиб ҳам тарбияламоқи керак.
Do'stlaringiz bilan baham: