Тақризчилар: доцентлар Н


Оилада энг қулай, самимий, дўстона, ўзаро ишонч


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

4.
Оилада энг қулай, самимий, дўстона, ўзаро ишонч, 
ҳурматга асосланган муҳитни яратиш. Доимий микроиқлим 
юзага келишига эришиш. 
 5.
Оилада бола туғилганидан вояга етгунича унинг ўсиш 
динамикасини, ундаги барча ўзгаришларни, айниқса, ўғил ва 
қиз болалар тарбиясидаги, уларнинг шахсий гигиенасидаги 
ўзига хосликни алоҳида ҳисобга олиш зарур. 
Оилавий тарбияда ўзбекона, қадимий аждодлар урф-
одатлари, миллий ўзига хослик, тартиб-интизом ва одоб 
нормаларига амал қилишда халқимизнинг миллий тарбия 
тизимини, самарали метод ва воситаларини ўрганиш ва улардан 
унумли фойдаланишга алоҳида зътибор бериш керак. Бу борада, 
ўзбек халқ педагогикасининг бой меросидан фойдаланиш, кўплаб 
оилалар тажрибасини ўрганиш ва тарғиб қилишга эътиборни 
қаратиш зарур. 
IV. 
Ҳамкорликни йўлга қўйиш шакл ва методлари 
 
На оила, на мактаб, на жамоат ташкилотлари, алоҳида олиб 
қаралганда, шахсга таъсир этувчи жуда кўплаб салбий 
таъсирларнинг олдини ўз вақтида ололмайди. Бунинг учун 
уларнинг кучларини бирлаштириш ва ягона тизим асосида қатор 
самарали ҳамкорлик метод ва шаклларидан унумли фойдаланиш 
зарур. Оила, мактаб, жамоатчилик алоқаларини ташкил 
этишда турли ҳомий ташкилотлар, идора ва муассасалар 
томонидан тузилган оила ва мактабга ёрдам кенгашларининг 
роли қимматлидир. Уларнинг вазифаларини эса педагоглар 
жуда яхши билиши керак. Ўзаро ёрдам кенгашларига 
ташкилот, корхона ва турли ишлаб чиқаришларнинг 
раҳбарлари, касаба уюшмалари, ёшлар ташкилотлари ва 
бошқа ташаббускор гуруҳлар кириши мумкин. Бундай 
кенгашлар йиғилишларида ёш авлоднинг ахлоқ маданиятини 
ошириш, кўплаб оилаларнинг илғор тажрибаларини тарғиб 
қилиш, турли соҳа кишилари билан учрашув ва суҳбатлар 


169 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling