166
натижаларини синчковлик билан ўрганиш ҳамда биргаликда
муҳокама
қилиш,
пайдо
бўлаётган
камчиликларнинг
сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун
биргаликда чора-тадбирлар кўрилади.
Демак, яхши ва самарали тарбия жараёни учта асосий бўғин:
мактаб, оила ва жамоатчилик фаолиятини бирлаштиришни тақозо
этади. Бу ҳамкорликда етакчи ўрин
мактабга тегишли
ҳисобланади.
II.
Шахс тарбиясида мактаб етакчи бўғин эканлиги
Мактаб педагогика ва психологиянинг энг янги ютуқларига
таянган ҳолда ота-оналар ва жамоатчилик билан биргаликда олиб
бориладиган
таълим-тарбиянинг
турли-туман
ташкилий
шаклларидан фойдаланади. Мактаб ота-оналар қўмитаси ишини
ташкил этиш;
ота-оналар лекторийлари; маъруза-суҳбатлар; ота-
оналар йиғилишлари; ота-оналарни мактабга таклиф этиш;
оилаларга бориш ва суҳбат ўтказиш;
турли мавзуларда
маърузалар
ўтказиш;
ота-оналар
иштирокида
маданий
экскурсиялар, ишлаб чиқаришга саёҳат уюштириш;
фаол ота-
оналарни тарбияси қийин, ўзлаштирмаётган болалар билан
ишлашга
жалб этиш; синф ота-оналар қўмиталари; ота-
оналарнинг
педагогик-психологик
билимларини
ошириш
мақсадида турли мавзуларда ўқишлар ташкил этиш;
моддий
аҳволи қийин бўлган айрим оилаларга ёрдам уюштириш ана шу
ташкилий шакллар жумласига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: