Тақризчилар: доцентлар Н


 Ақлий тарбияда таълим моҳиятининг ўрни


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

2. Ақлий тарбияда таълим моҳиятининг ўрни. 
Ушбу масала бўйича бир қатор тадқиқотчилар фикрини 
ўрганиш ақлий тарбияни ҳал этишда педагоглар олдига 
маълум вазифаларни қўяди. Рус педагоги Л.С.Вигоцкий 
фикрича, 
ақлий 
ривожланишнинг 
марказий 
масаласи 
ўқитишнинг, таълим жараёнининг доимий ривожланишида, 
олдинда боришида ва педагог таяниши керак бўлган “яқин 
ривожланиш зонаси” ғоясига, яъни амалий аҳамиятга эга 
бўлган ғояга ҳар бир ўқитувчи доимо амал қилишида 
кўринади. 
Д.Б.Елконин ўқувчилар ақлий тарбиясида билимлар 
мазмунининг аҳамияти ва ролини тадқиқ эта бориб, ўша 
мазмунга нафақат илмий тушунча ва фактларгина эмас, 
балки мулоҳаза, исбот, аргументлар ҳам киритилиши зарурки, 
бу эса ўқувчиларда ушбу билимларни эгаллаш билан бирга
билимларни эгаллаш усулларини ҳам ўзгартириб боришга 
ёрдам беради, деб тушунтиради. Шунинг учун ўқитишда 
муаммоли суҳбатлар, мунозараларнинг қўлланилиши 
ўқув ишларида турли усуллар ишлаб чиқилишига сабабчи 
бўлади. 
Жумладан, 
таққослаш, 
классификациялаш, 
системалаштириш, умумлаштириш, энг муҳимларини ажрата 
олиш ва бошқа фикрлаш операциялари ҳам қўлланилиши 
ўқувчи ақлий тарбиясида алоҳида аҳамият касб этади. 
Л.В.Занков: “Агар таълим принципларига амал қилинса, 
ривожлантирувчи таълимнинг таъсири юқори даражада 
ортиши мумкин”, дейди. Бунда, аввало, ўқитишни юқори 
мураккаблик даражасида олиб боришга ва унинг ўртача 
меъёрдан юқорироқ бўлишига ва энг муҳими, болаларнинг 


171 
маънавий кучи очилиши ҳамда унга эркинлик ва йўналиш 
берилишига имкон яратилди.Юқори даражадаги мураккаблик 
принципи билан Л.В.Занков бошқа принципни,яъни дастурий 
материалларни ўрганишда илгарлаб бориш принципини 
боғлайди ва бунда у болаларни янги билимлар билан бойитиб 
бориш орқали ривожлантирувчи таълимни амалга оширишга 
эътибор қаратади. Илгарилаб бориш шошилиш керак, дегани 
эмас, балки изчиллик ва узлуксизликка доимо амал қилиш 
деганидир. Ўқитувчи ва ўқувчи бу ўринда бир хил тезликда 
ишлашлари керак.
Л.В.Занковнинг кейинги дидактик принципларидан бири-
бошланғич таълимда назарий билимларнинг етакчилик роли. 
Бу принцип ўқитишда назарий билишни биринчи ўринга 
суради. Бу ўринда назарий билимлар нафақат тушунча, 
термин, белгилар билангина эмас, балки қонун ва 
боғлиқликлар билан ҳам характерланади. 
Л.Занков принципларини қўллаш бошланғич синфларда 
ўқув жараёнининг ривожлантирувчи таъсирини оширишга 
олиб келади. Унинг яна бир ғояси болалар фаолиятини аста-
секин 
мураккаблаштира 
бориш 
орқали 
ўқувчилар 
ривожланишини системали йўлга қўйишдан иборат. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling