Тақризчилар: доцентлар Н


Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий билим, эҳтиёж


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

4. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий билим, эҳтиёж, 
кўникма ва эътиқодларини шакллантириш. 
Ўқувчилар билан олиб бориладиган маънавий-ахлоқий 
ишларнинг 
асосий 
йўналиши 
қўйидаги 
сифатларни
шаклланишига қаратилган: 
Маънавий-ахлоқий 
билим-олинган 
маънавий 
тушунчаларни ўқувчи пухта ўзлаштириб, мустақил айтиб бера 
олиши керак. Лекин бу ўринда ушбу билим унинг хулқида 
намоён бўлмайди.
Маънавий-ахлоқий 
эхтиёж-бунда 
билим 
ижобий 
муносабат юзага келтириб, тақлид қилишга мойилликни ҳосил 
қилади. Лекин бу иродавий манбага таянмаганлиги туфайли 
ривожланмасдан мойиллик шаклида қолавериши ҳам мумкин.
Маънавий-ахлоқий кўникма - баъзи ҳолларда болада 
тақлид, маънавий-ахлоқий мақсад ва вазифаларни ҳосил 
қилиши мумкин. Лекин у реал ҳаёт билан боғланмаган бўлса, 
фаол ҳатти-ҳаракатлар даражасига кўтарилмайди. Шунинг 
учун тарбиячи ўқувчида шаклланаётган кўникмаларни 
ҳаётийлигига эътибор бериш билан бирга унинг фаол хулқий 
одатларга айлантиришга ҳам харакат қилиши керак.
Маънавий-ахлоқий эътиқод - маънавий-ахлоқий идеал 
бўлиб, у билим, эҳтиёж, қўникма шаклида мавжуд хатти-
ҳаракатларда учрайди. 
Шундай қилиб, маънавий-ахлоқий ишларга комплекс 
ёндашув бу борада изчилликни таъминланиши ўқувчиларда 


180 
шаклланаётган 
маънавий-ахлоқий 
сифатларни 
юзага 
келишига самарали таъсир кўрсатади.
5. Маънавий-ахлоқий тарбияни амалга ошириш шакл 
ва методлари. 
Маънавий-ахлоқий тарбия барча кўринишдаги ўқув 
юртлари фаолиятининг ажралмас, ҳаётий зарур қисмдир. 
Ҳамма нарса-дарс, танафус, йиғилиш, меҳнат фаолияти, 
муомала ва муносабатларнинг барча кўринишлари ёшларни 
маънавий-ахлоқий тарбиялашга қаратилган 
Ўқув юртларида ўтиладиган дарслардан ташқари, турли 
факультатив машғулотлар, семинар, суҳбатлар, экскурсия, 
учрашувлар, баҳс, мунозара, клублар, лекторийлар, давра 
столи атрофида фикр алмашувлар, савол-жавоб кечалари 
кабилар маънавий-ахлоқий тарбияни ҳаёт билан, янгиланиш, 
бозор иқтисодиёти шароитидаги муносабатлар билан боғлаш 
имкониятини беради. Маънавий-ахлоқий тарбияни амалга 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling