Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

оширишнинг 
фронтал 
ва 
умуммактаб, 
умумсинф 
шаклларидан ташқари, гуруҳ ва индивидуал шакллари 
ҳам 
фойдаланиладики, 
булар 
маънавий-ахлоқий 
тарбияни амалга оширишда шу гуруҳ ёки айрим шахс 
ўзига хослигини, имкониятларини, шароитни ҳисобга 
олиб ташкил этилса, самараси юқори бўлади. 
Маънавий-аҳлоқий тарбия методларидан суҳбатлар, 
ҳикоялар, мунозаралар, юқори синф учун маърузалардан 
фойдаланилади. 
Бу 
методлар 
шахснинг, 
жамиятнинг 
тарбияланганлик даражасига кўра турлича қўлланилиши 
мумкин. 
34-
боб. МЕҲНАТ ВА ИҚТИСОДИЙ ТАРБИЯ 
 
I. Меҳнат тарбиясининг мақсади ва вазифалари ҳамда асосий 
шартлари 
 
Меҳнатга эҳтиёж сезиш, меҳнатсеварлик, ижтимоий меҳнат 
фаоллиги, меҳнат интизоми ва бошқа инсоний хислатлар 
умумманфаат йўлида шахс меҳнат фаолияти учун зарур 
ҳисобланиб, ушбу сифатлар меҳнат тарбияси вазифаларини ҳал 
этишда ижтимоий-ахлоқий йўналишни ифодалайди. Ҳозирги 
тараққиёт даври ўқувчиларнинг меҳнат тарбиясига юқори 


181 
талаблар қўяди. 
Шулардан асосийлари: ўқувчилар меҳнат фаолиятининг 
ижтимоий йўналишини кучайтириш; янги технологиялар билан 
жиҳозланган меҳнат жамоаларида ишлашга ахлоқий, психологик 
тайёр туришни шакллантириш; ўқувчилар меҳнатининг кўриниши, 
мазмуни ва шаклларига мувофиқлик ва ўзгаришларни назарда 
тутиш (халқ хўжалигининг турли соҳалардаги ўрни жиҳатдан); 
жуда ёшликдан бошлаб болаларни техник ижодкорликка жалб 
этиш ва унинг ўқув машғулотларнинг, дарсдан ташқари 
вақтларининг самарадорлигини ошириш; ўқувчиларда ақлий ва 
жисмоний 
меҳнат 
маданиятини 
тарбиялашга 
эътиборни 
кучайтириш; ўқувчиларда иқтисодий тафаккурни шакллантириш; 
меҳнатга вақт ва имконият юзасидан баҳо беришга ўргатиш; 
меҳнат фаолиятига ихчам, ўзгарувчан кайфиятни тарбиялаб 
бориш. 
Меҳнат тарбиясининг мақсади: ўқувчиларда меҳнатга 
муҳаббатни тарбиялаш; ўқувчиларни ҳозирги замон саноат ва 
қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, хизмат соҳасининг барча 
турлари билан яқиндан таништириш; ўқув ва ижтимоий фойдали 
ишларга зарур кўникма ва малакаларни шакллантириш; онгли 
равишда касб танлашга ўргатиш ва дастлабки касбий 
тайёргарликка эга бўлишни таъминлаш.

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling