172
адабиётлар ўқиш, техник моделлаштириш, конструкциялаш
ишлари, ижобий ишлар бажариш, тематик телекўрсатувларни
томоша қилиш,
маърузалар, рефератлар тайёрлаш ва
чиқишлар қилиш. Бундай ишларни амалга оширишда
мактабдан ташқари таълим муассасалари катта рол ўйнайди.
32-
боб. ФУҚАРОЛИК ТАРБИЯСИ
1.Фуқаролик тарбиясининг предмети, вазифалари ва
мазмуни
Ҳар қандай жамият ва давлатнинг негизини фуқаролар
ташкил этади. Ўша жамият ва давлатнинг сиёсий ҳамда
иқтисодий етуклиги эса фуқароларнинг тарбияланганлик
даражасига боғлиқдир. Бу ўринда фуқаролик тарбияси -
жамият ва давлат келажагини белигилаб берадиган муҳим
омиллардан ҳисобланади. Фуқаролик тарбияси тўғрисида сўз
борар экан, Президентимиз И.А.Каримов ўз асарида: “Биз
учун фуқаролик жамияти-ижтимоий макон. Бу маконда қонун
устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини
камол топтиришига
монелик
қилмайди,
аксинча,
ёрдам
беради.
Шахс
манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада
рўёбга чиқишига қўмаклашади”,-деб қатъий белгилайди.
Дарҳақиқат, педагогика фанининг асосий вазифаси ва
мазмуни инсон ва жамият тарбияси билан шуғулланишдан
иборат экан, у фақат
илмий-назарий эмас, амалий аҳамият
ҳам касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: