Тақризчилар: доцентлар Н


тарбия муассасаларининг ўрни


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

тарбия муассасаларининг ўрни 
 
Ўқувчи ёшлар билан олиб бориладиган синфдан ва 
мактабдан ташқари тарбиявий ишлар узлуксиз таълим тизимининг 
ажралмас қисми ҳисобланади. 
Синфдан 
ва 
мактабдан 
ташқари 
ишлар 
махсус 
уюштирилган дарсдан ташқари машғулотлар бўлиб, улар 
билимларни 
чуқурлаштириш, 
кўникма 
ва 
малакаларни 
ривожлантириш, қизиқиш ва қобилиятларни қондириш ва 
ривожлантириш, шунингдек, ўқувчиларнинг тўғри дам олишларини 
йўлга қўйиш демакдир. Синфдан ташқари ишлар, одатда, турли 
фан ўқитувчилари, оталиқ ташкилотлар ходимлари, ота-оналар 
ҳамда фаол ўқувчилар томонидан олиб борилади. 
Ҳозирги давр ўқувчиларининг ортиб бораётган талабларини 
фақат ўқув жараёни орқали қондириш мумкин эмас. Ўраб турган 
ҳаёт болага ҳар куни турли иш ва машғулотларни таклиф этади
баъзан унинг ҳаётига бир-бирларини тўлдирувчи, ёрдам берувчи, 
баъзан алоҳидаликни касб этадиган машғулотлар тизими кириб 
боради. Бундай шароитда ўсмир олдида бўш вақтини мазмунли 
ўтказиш учун машғулотларни топиш ва танлаш қийинчилиги 
вужудга келади. Агар шу ҳолатда уларга ота-она, ўқитувчи, 
мутахассис ўз вақтида ёрдамга келмаса, боланинг бўш вақти 
самарасиз, ўйламай қилинган фаолиятга айланиб қолади. 
Синфдан ташқари ишларнинг ўзига хос томони нимада? 
Синфдан ташқари ишлар болаларни мактаб билан ҳаёт 
ўртасидаги боғловчи бўғин - занжир ҳисобланади. Бу тарздаги 
машғулотлар тури хилма-хил бўлиб, улар турли соҳа кишилари 
билан учрашувлар, тўгараклар, танловлар, ички олимпиадалар, 
бадиий ҳаваскорлик жамоалари, оталиқ қилиш (боғча, меҳнат 
ветеранларига) кабилардан иборат. 
Синфдан ташқари ишларда ҳар бир ўқувчи эркин, ўз хоҳиши 


162 
билан 
қатнашиши 
керак. 
Синфдан 
ташқари 
ишларнинг 
ҳаракатчанлиги, доимий ўсишда бўлиши, бундай ишларда 
ўқувчилар таркибининг турлилиги тор доирада қолишга, 
чегараланганликка йўл қўймайди. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling