158
ўрта ва олий таълим муассасаларига қўйилган талаблар
билан белгиланади. Бундай
вазифалар педагогик жамоада
умумий ва махсус ўрта таълим муассасаларига жамият томонидан
қўйилаётган талаблар ва ўқувчилар
жамоалари тарбиясининг ва
хусусиятларининг
доимий
ривожланиши,
шунингдек,
ўқувчиларнинг янги авлоди юзага келиши билан мураккаблашиб
бораверади.
Ҳозирги кунда педагогик жамоа олдида турган энг муҳим
тарбиявий вазифа - шахснинг энг муҳим ахлоқий белгиси
ҳисобланган - жамоа билан бўлиш, ўзаро ҳамкорлик, бир-
бирини
қўллаб-қувватлаш
каби
сифатларни
ривожлантиришдан иборат.
Жамоада
шахснинг
ахлоқий
жиҳатдан
ривожланиши
ўқувчилар жамоасидаги тарбиянинг энг муҳим вазифаси ва
натижасидир. Натижанинг самарадорлиги ўқувчилар хулқинииг
ижтимоий қимматли йўналишларининг ва жамоада уларнинг ўзаро
муносабат усулларининг шаклланишига боғлиқ.
Педагогик
жамоа
ўқувчилар
жамоасига,
ўқув
юрти
қоидаларида,
анъаналарида, ўз ифодасини топган ягона
кўрсатмаларни ишлаб чиқишга,
ягона талаблар тизимини
яратишга, ушбу жамоадаги муносабатларнинг бутун руҳиятига,
моҳиятига ўз таъсирини кўрсатади. Бола ҳозир ташқаридан жуда
кўплаб ахборотларни олаяпти,
лекин буни умумлаштириш,
олинган маълумотларни баҳолашда кўпчиликнинг баҳоси,
педагогик жамоанинг роли катта. Шунингдек,
педагогик жамоа
ўқувчилар жамоасига мақсадга мувофиқ, мазмунли,
ишчан
муносабатларни ўрнатиш ва йўлга қўйишда ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: