157
чиқарилганининг гувоҳи бўламиз. Чунки, бу ўринда, инсон
психологияси, унинг биологик тузилиши, онг фаолиятининг асоси,
барчаси моддий асосга қурилганлиги эсдан чиқариб қўйилган.
Жамоанинг ҳаётийлиги доимий ривожланиб борувчи
ижтимоий организм сифатида унинг ички жараёнининг ихчам
-
ўзгарувчанлиги ва йўналтирилганлиги билан белгиланади.
Лекин бу жиҳатларни таъминлаш, турғун ҳолатда сақлашга
интилиш эса жамоа ривожланишининг
тормозланишига олиб
келади. Бу жамоа аъзоларида салбий томонларга оғишлар,
фаолиятдаги сусткашлик, қизиқиш, интилишнинг йўқолиши, тор
доира атрофида чегараланиб қолиш ҳолларининг юзага келишига
сабабчи бўлади.
Шуни ҳисобга олиш керакки, хар бир жамоа, айрим гуруҳлар,
бирлашмалар қизиқиш ва қарашлардаги яқинлик, ўхшашлик
туфайли пайдо бўлади. Оқибатда бундай гуруҳлар ўртасида,
аввало, шу соҳа бўйича яқинлик
юзага келса, кейинчалик бу
яқинлик иқтисодий, маънавий яқинликка
айланиб боради,
шахслараро
яқин
муносабатлар
юзага
келади.
Жамоа
тараққиётида худди шундай алоқалардан унумли фойдаланиш
билан
шундай
гуруҳларни,
шахслараро
яқинликни
рағбатлантиришни янада ривожлантириш зарур. Бу эса нафақат
шу
жамоа ичида, балки бошқа жамоалар билан яқин
ҳамкорликнинг юзага келишига, уларнинг янада тараққиётига,
пировард натижада унинг мустаҳкамланишига олиб келади.
Педагог ёки раҳбарнинг вазифаси жамоадаги ёки
жамоалар
ўртасидаги шундай ўзгариш, оғишлар, муносабатлардаги кескин
пасайишлар ёки кўтарилишларни вақтида сезиб, қайд
этиш ва
мақсад сари тўғри йўналтиришдан иборат бўлмоғи керак.
Do'stlaringiz bilan baham: