Тақризчилар: доцентлар Н


методлари назарий манбаларни ўрганиш ва реал педагогик


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

методлари назарий манбаларни ўрганиш ва реал педагогик 
жараёнларни таҳлил қилиш методларига бўлинади. 
Табиий шароитда жараёнларни ўрганиш методларига 
кузатиш, суҳбат, анкета сўрови ўтказиш, интервью олиш, 
ҳужжатларни таҳлил этиш, фаолият натижаларини таҳлил 
этиш, ўқитувчи тажрибаларини таҳлил этиш киради. 
Махсус ўзгартирилган шароитда жараёнларни ўрганиш 
методларига педагогик эксперимент; мактабларда оммавий 
тарзда тадқиқот хулосаларини тажриба асосида текшириш 
методлари киради. 
Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш 
бўйича миқдор ва сифат жиҳатидан таҳлил методлари мавжуд. 
Тадқиқот методлари методологик асосланганлигига кўра 
танлаб олинади. 
Илмий-тадқиқот йўналишини асослашда фаолиятли
шахсий, тизимли (системали) ёндашув аҳамиятлидир. 
Фаолиятли 
ёндашув 
педагогик 
жараённинг 
барча 
компонентларини яхлит тарзда ўрганишни талаб этади. Унинг 
мақсади, мотивлари, ҳаракатлари, операциялар, бошқариш 
усуллари ўзгартиришлар киритиб туришни, олинган натижаларни 
назорат ва таҳлил этишни тақозо қилади. Бундай тарзда 
текширишда фаолиятнинг барча томонлари бошдан охиригача 
тўлиқ қамраб олинади. 
Шахсий ёндашув. Бунда умумий назарий асос: шахснинг 
жамиятдаги, жамоадаги ўрни, улар ўртасидаги муносабат
баркамол авлод тарбияси, шахсни объект ва субъект сифатида 
бир вақтда қараб чиқиш асос қилиниб олинади. 
Бундай ёндашувда ҳар қандай ташқи таъсир бевосита шахс 


24 
ички шароитлари, қарашлари, муносабатлари орқали, унинг 
бевосита онгли фаолияти орқали амалга оширилсагина ўз 
самарасини бериши ҳақидаги назарий фикр асос қилиниб 
олинади. 
Тизимли ёндашув - педагогик масалаларни ҳал этишда 
барча шакл ва методларни ўзаро боғлиқ ва яхлит ҳолда танлаш 
ва қўллашни ҳамда булардан энг қулай, мақбул вариантни излаб 
топиш, етишмаётганини тўлдириш орқали мақсадга тўлақонли 
эришишдир. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling