Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Тизимли ёндашув педагогик тадқиқотлар методологияси 
учун ўта муҳим ва истиқболли ёндашув ҳисобланади. 
5-
боб. ШАХС ТАРБИЯ ПРЕДМЕТИ СИФАТИДА 
 
Шахс деганда ижтимоий тузум маҳсули - инсоннинг 
индивидуал-психик сифатлари (темпераменти, характери, 
қобилияти, 
ақлий 
ривожланиш 
даражаси, 
эҳтиёжи, 
қизиқишлари) 
ва 
ижтимоий 
вазифалари 
(борлиққа, 
одамларга, жамиятга, меҳнатга муносабати: инсон ҳулқи, 
унинг ижтимоий фаолияти) тушунилади. 
I. Шахснинг ривожланиши масалалари 
Ҳар 
қандай 
ишнинг 
муваффақияти 
ишланаётган 
материалнинг технологик хусусиятларини яхши билишга боғлиқ. 
Бошқа касб эгалари каби педагоглик касби ҳам маълум технологик 
жиҳатдан ўта мураккаб бўлган «материал» - инсон шахси билан
доимо ўсувчи, ўзгарувчи, ривожланишда бўлган организм - бола 
билан ишлайди. 
Шу жиҳатдан, ҳозирги шароитда инсон омили «Таълим 
тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да 
энг асосий масала сифатида қаралаётган бир вақтда, уни ҳар 
томонлама мукаммал билиш, ўрганиш ва шу асосда таълим-
тарбия бериш жараёнини тўғри ташкил этиш зарурияти турибди. 
Ушбу мавзуда инсонни шахс сифатида ўрганиш, унга таъсир 
қилувчи омиллар ва уларнинг шахс ривожланиши ҳамда 
шаклланишидаги ўрни, булар ичида етакчи омил - тарбия ва унинг 
аҳамияти, ривожланиш ва тарбия ўртасидаги мантиқий узвийлик 
масаласи, шунингдек, таълим-тарбияда шахснинг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олиш, ёш даврларининг ўзига хослиги ва 
уларнинг педагогик жараёнлардаги аҳамияти таҳлил қилинади. 


25 
Одам ёшлик чоғида ривожланиш жараёни жуда тез содир 
бўлади. Унинг жисмоний ривожланиши психик ривожланиши 
билан бевосита боғлиқ. Сезги ва нерв фаолиятининг тезкор 
етилиш жараёни ўз навбатида инсондаги идрок, тасаввур, нутқ, 
тушунчаларининг хилма-хиллигига, уларнинг нозиклашиб ва 
бойиб боришига таъсир кўрсатади. 
Боланинг кейинги тараққиёти унинг катталар билан 
сўзлашуви, муносабатда бўлиши орқали содир бўлади. 
Кейинчалик бу унинг ижтимоий жиҳатдан шаклланишига таъсир 
кўрсатади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling