Тақризчилар: доцентлар Н


Бола қобилиятини аниқлаш мумкинми?


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Бола қобилиятини аниқлаш мумкинми? 
Қобилиятни аниқлашнинг энг қулай усули ўқувчининг конкрет 
фаолиятидаги муваффақиятларининг ўсиш динамикасини кузатиш 
ва таҳлил этишдир. 
И. П. Павлов, инсон психикасининг тузилишида сигналлар 
системасининг ўзаро муносабатлари шахс фаолияти ва 
характерига таъсир кўрсатади, дейди. Шунга кўра, у уч хилдаги 
нерв фаолиятини ажратиб кўрсатади: 
1. Фикрловчи (иккинчи сигнал системаси); 
2. Бадиий (биринчи сигнал системасига эга бўлган); 
3. Ўртача 
(иккала сигнал системасининг ўзаро 
боғлиқлиги); 
Шунга кўра, машҳур психолог В.А.Крутецкий: «Математик 
қобилият иккинчи сигнал системасининг ривожланишига боғлиқ, 
яхши математиклар, бадиий типдаги кўринишда ҳам бўлади, 
аммо, барибир, буларда иккинчи сигнал системаси яхши 
ривожланган бўлиши керак», дейди. 
Ўқувчилар ўртасида математикани эгаллашга қобилияти бор 
болаларни ўрганиш натижасида қуйидаги хусусиятлар кўзга 
ташланади: 
1. Математикага қизиқади. 
2. Математикани тез ўзлаштиради. 
3. Математикадан ривожланганлик даражаси юқори. 
 
III. 
Шахснинг ўзига хос хусусиятлари ва тарбия 
Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, қобилиятнинг 
шаклланиши ва ривожланиши шахсда қуйидаги сифатларни 
юзага келтиради: меҳнатга ижодий ёндашиш, янгиликка 
интилиш, ижодий активлик, жамоа билан ҳамкорлик, ўз-ўзига 
талабчанлик ва б.қ. 
Шахснинг 
ўзига 
хос 
ҳусусиятларига 
характер, 
темперамент, қобилиятлар киради. Булар эса турлича шароит 
ва жараёнларда турлича содир бўлади. Айрим болалар янгиликка 
тез мослашади, ҳаётий воқеаларга тез киришади, жуда тез 


28 
тушуниб, муносабатларда қатнаша олади. Баъзи болалар ўта 
тортинчоқ, қўрқоқ, иккиланувчи, шароит ўзгариши билан 
қўрқоқлиги, ишончсизлиги кучаяди, ёки ўта эҳтиёткорлик билан иш 
кўради. Баъзи болаларда кўриш, бошқасида эшитиш, яна бирида 
ҳид ёки таъм билиш, бошқа бировида мотор ҳаракати яхши 
ривожланган бўлади. Характер ва иродавий сифатларда ҳам 
ўзига хослик мавжуд. Баъзи болалар тезкор, шиддаткор, ҳиссиётга 
тез берилувчан, баъзи бирлари эса ўта суст, эътиборсиз, бўшанг, 
фаолиятга ўта эҳтиёткорлик билан қўрқиб киришади. Айримлари 
ишчан, тадбиркор, мулоҳазали, бир ишни бошлаб, ўша темпда 
ишни охирига етказади, бошқалари эса унинг акси. 
Шахсдаги ўзига хос хусусиятларни ривожлантириш ҳар бир 
боланинг 
қизиқиши, 
хоҳиши, 
интилиши, 
қобилиятини 
ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ бўлади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling