29
Демак, болалар ёш даврларини белгилаб олишда юқоридаги
комплекс ҳолатлар ўзаро бир-бирлари билан узвий боғлиқ ҳолда
ҳисобга олиниши керак. Бу ўринда баъзи бир ҳолатлар етакчи
ҳисобланиши мумкин.
Масалан, боланинг энг ёш
даврида жисмоний, кейинчалик
психологик, катта ёшларда эса ақлий жиҳатлар етакчи бўлади.
Болалар ривожланишини ўрганиш
юзасидан кейинги
йилларда ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики,
уларда акселерация ҳолати (ривожланишдаги тезлашув) ва шунга
мувофиқ болалар ёшидаги фарқ ёшариб бораётганлиги, яъни 2-3
йил олдинга кетаётгани аниқланди. Шу билан боғлиқ улардаги
психологик, ақлий тараққиёт ҳам тез ўсиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: