Тармокли маркетинг (mlm)
Таклиф қилиш жараѐнида унумли натижаларга эришиш учун
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
8 Asos
Таклиф қилиш жараѐнида унумли натижаларга эришиш учун
қуйидаги усулларга аҳамият қилинг: 1. Бизнесга таклифда кишиларга нисбатан самимий ва чин юракдан ѐндашинг. Фақат тил ва гап етарли эмас. Инсонлар янги ишдан кўра сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз ва самимиятлигингизга диққат қилишади. Улар сизнинг ҳиссиѐтингизни кўришни хоҳлашади. Бизнесга бўлган ишончингизни баҳолашади. Ишингизга қанчалик кўп ишонсангиз ва ҳурмат билан тилга олсангиз, таклиф қилиш жараѐни осон кечади. 2. Сизда ўзингизда ишончнинг кучайиши учун ва одамлар билан жиддий суҳбатга тайѐр ҳолга келишингиз учун дўстларингизни бизнесга таклиф қилишдан олдин лидерингиз билан машқ қилинг, экспериментлар ўтказинг. Таклиф қилиш вақтида шошилманг ва ѐлғон гапирманг. Шуни билинг-ки, дўст ва қариндошларингиз сизнинг энг яқин кишиларингиздир. Улар сизга 2соатларини ажратишга тайѐрлар. Презентациядан кейин ҳам улар билан яқин ва самимий алоқаларни давом эттиринг ва уларни кузатинг. 3. Ҳеч қачон ишнинг тафсилотлари ҳақида гапирманг. Компания ва унинг даромадлари ҳақида гап очманг. Сиз берган нотўғри маълумотлар уларнинг сизга бўлган ишончини йўқотиши мумкин. 4. Агар дўст ва қариндошларингиз иш ҳақида ҳаддан ташқари кўп қизиқувчанлик билан сизни саволлар ѐмғирига тутишса, шундай жавоб беринг: -Шошилманг, 2соат вақт ажратиш билан ҳеч нарса йўқотмайсиз. Энг муҳими-иш ҳақида тўлиқ маълумот. Сизга ишни тушунтиришим учун қачон вақт ажратасиз? Масалан, эртага соат 10:00 дами, Якшанба куни 15:00 дами? 5. Агар шу саволни сўрашса: “Бу бизнесда муваффақиятга эриши- шимга кафолат берасизми?”, шунда сиз мана бундай жавоб беришингиз мумкин: -Шубҳасиз кафолат бераман, фақат бир шартим бор: Мен билан елкама-елка ишласангиз, масъулиятларни (вазифаларни) бажарсангиз ва ҳар бир масалани жиддий қабул қилсангиз, албатта биргаликда муваффақиятга 14 LNS эришамиз. Агар айтганларимни қилмасангиз, ҳеч нарсага кафолат бермайман. 6. Агар дўстингиз ўта ғурурли бўлса, бу бизнесни билишини айтса ва сизнинг гапларингизга қаршилик кўрсатса, ѐдингизда бўлсин, у киши бу бизнес ҳақида бирор нарса билмайди ѐки унга бизнес ҳақида етарли эмас ва нотўғри маълумот берилган. Агар дўстингиз яқин дўстидан тўғри маълумотни олган бўлса эди, аллақачон бу бизнесда ишлаѐтган бўлар эди. Унга ўзингизга ишонган ҳолда ва қатъий тарзда шундай денг: “Азиз дўстим, сендаги маълумот етарли эмас ва нотўғри. Масалан: -Компания “1-1” , ѐки “2-2” канча беришини суранг? Компаниянинг бошқа даромадлари ҳақида эшитганмисан? Бу бизнесдаги қандай бонуслар ва тоифалари борлигини биласанми?”. Cизнинг кўп ва тўлиқ маълумотга эга эканлигингизни кўрган мағрур дўстингиз кераксиз ғурурини четга суриб қўяди. Шу гаплар билан давом этинг: “Бу бизнес ҳақида кўп нарса билмаслигингни кўрдинг. Шунинг учун 2соат ажратсанг тўғри ва тўлиқ маълумот оласан. Бу сенга зарар эмас, фойда келтиради. Ишонаманки, агар бу бизнесни тўғри тушунсанг, мен билан бирга бизнес билан шуғулланасан.” 8.Бу бизнес билан шуғулланиш учун вақтлари ва хоҳишлари бўлмаганларни ҳозирча таклиф қилманг, чунки презентация вақтида ишни тушунганлари билан ишни ўрганишга ва машқ қилишга вақт ажрата олмайдилар ва ишлари ривожланмайди. Шошилманг, вақтлари пайдо бўлгунга қадар кутинг. Тасаввур қилинг, 2-3 ой кутгандан кейин у киши вақт ажратиб ишлашга тайѐр бўлганида (2-3 ой йўқотган бўлсангиз ҳам) бир неча минг доллар потенциалига эга бўлган янги тармоқни бошлаш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин. Ёдингизда бўлсин: Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling